Риёзус-солиҳийн

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

252-боб. Дуодаги турли масалалар ҳақида

1495/1. Усома ибн Зайддан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Кимга яхшилик қилинса, яхшилик қилувчи кишига «Жазокаллоҳу хойрон», яъни «Аллоҳ сизни яхшиликлар ила мукофотласин», деб айтса, мақтовнинг энг етугини қилибди», дедилар. Имом Термизий ривояти.

 

1496/2. Жобирдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Нафсингиз, болаларингиз, хизматкорларингиз, молларингиз зарарига дуо қилманглар. Чунки Аллоҳ талаб қилувчининг талабини берадиган соатга мувофиқ келиб қолсангиз, (қарғишингизни) ижобат этиб қўяди», дедилар. Имом Муслим ривояти.

 

1497/3. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Банданинг Раббига энг яқин бўладиган пайти саждада турганидадир. Унда (саждада) дуони кўпайтиринглар», дедилар. Имом Муслим ривояти.

 

1498/4. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в.  «Сизлардан бирингиз ошиқмаса, яъни дуо қилдим-у, ижобат бўлмаяпти, демаса, дуоси ижобат қилинади», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Имом Муслимнинг ривоятида айтилишича, Расулуллоҳ  с.а.в. : «Модомики, банда гуноҳ учун ёки қариндошлик ришталарини узиш учун дуо қилмаса ва шошилмаса, дуолари ижобат қилинади», деганларида, саҳобалар: «Эй Аллоҳнинг расули, шошиш, деганингиз нима?» дейишди. Шунда Расулуллоҳ  с.а.в. : «Дуо қилдим, дуо қилдим, аммо дуоим ижобат қилинганини кўрмадим, деб қийин ҳолатда қолади-да, дуо қилишни тарк этади», дедилар.

 

1499/5. Абу Умомадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳга  с.а.в.  «Қайси дуо тезроқ қабул бўлади?» деб савол берилганида, у зот: «Кечанинг ўртасида ва фарз намозлари орқасидан қилинган дуо», деб айтдилар. Имом Термизий ривояти.

 

1500/6. Убода ибн Сомитдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Агар ер юзидаги бирор мусулмон Аллоҳ таолога дуо билан илтижо қилса, Аллоҳ унга сўраган нарсасини беради ёки ундан ўша миқдорча ёмонликни кетказади. Модомики,  ўша мусулмон гуноҳни ёки қариндошликдан узилишни сўраб дуо қилмаса», деганларида, қавмдан бир киши: «Ундай бўлса, дуони кўпайтирайликми?» деди. Шунда Расулуллоҳ  с.а.в. : «Аллоҳ сўраб дуо қилганингиздан ҳам кўпайтириб берувчи», дедилар. Имом Термизий ривояти.

 

Имом Ҳоким Абу Саиддан р.а. худди мана шу ҳадисни ривоят қилиб, «У каби савобни ўша кишига заҳира қилиб беради»ни зиёда қилдилар.

 

1501/7. Ибн Аббосдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в.  маҳзунликда: «Ла илаҳа иллаллоҳул ъазиймул ҳалийм, Ла илаҳа иллаллоҳу роббул ъаршил ъазийм, Ла илаҳа иллаллоҳу роббус самавати ва роббул арзи роббул ъаршил карийм», деб айтардилар. (Маъноси: «Ҳалим ва улуғ Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Улуғ аршнинг Рабби бўлган Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Мукаррам аршнинг ва еру осмонларнинг Рабби бўлган Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ».) Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио