Риёзус-солиҳийн

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

215-боб. Мисвок ҳамда фитрат хислатлари фазилати ҳақида

1195/1. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Агар умматимга ёки одамларга машаққат бўлмаганида, ҳар бир намозда мисвок  қилишни буюрар эдим», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

1196/2. Ҳузайфадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в.  агар уйқудан турсалар, оғизларини мисвок билан тозалардилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

1197/3. Оишадан р.а. ривоят қилинади. Биз Расулуллоҳ  с.а.в.  ишлатишлари учун мисвок ва таҳорат сувларини тайёрлаб қўяр эдик. Аллоҳ у зотни қачон турғизишни хоҳласа, у зот туриб, оғизларини мисвок билан тозалаб, таҳорат қилиб, намоз ўқирдилар. Имом Муслим ривоятлари.

 

1198/4. Анасдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Мен сизларга мисвокнинг фойдаси ҳақида кўп гапирдим», деб айтдилар. Имом Бухорий ривоятлари.

 

1199/5. Шурайҳ ибн Ҳонеъдан р.а. ривоят қилинади. Мен Оишага р.а.: «Расулуллоҳ  с.а.в.  агар уйларига кирсалар, қайси амалдан бошлар эдилар?» десам, Оиша р.а.: «Мисвокдан», деб айтдилар. Имом Муслим ривоятлари.

 

1200/6. Абу Мусо ал-Ашъарийдан р.а. ривоят қилинади. Мен Расулуллоҳ  с.а.в.  ҳузурларига кирсам, мисвокнинг олди тарафи муборак тиллари устида экан. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари. Бу лафз имом Муслимники.

 

1201/7. Оишадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Мисвок оғизни тозалаб, Аллоҳни рози қилур», дедилар. Имом Насаий ва Ибн Ҳзайма ривоятлари.

 

1202/8. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Фитрат бештадир ёки беш нарса фитратдандир. 1. Хатна қилмоқ; 2. Киндик ости тукларини олмоқ; 3. Тирноқларни қисқартирмоқ; 4. Қўлтиқ ости тукларини тозаламоқ; 5 Мўйловни қисқартирмоқ», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

 1203/9. Оишадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Фитрат ўнтадир», дедилар. Улар: 1. Мўйловни қисқартириш; 2. Соқол қўйиш; 3. Мисвок ишлатиш; 4. Бурунга сув олиш; 5. Тирноқларни қисқартириш; 6. Бармоқлар орасини ювмоқ; 7. Қўлтиқ тукларини тозаламоқ; 8. Киндик ости тукларини тозаламоқ; 9. Истинжо қилмоқ. «Ўнинчисини унутдим. Оғизга сув олиш бўлса керак», деб шу ҳадис ровийларидан бири Вакийъ р.а. айтганлар. Имом Муслим ривоятлари.

 

1204/10. Ибн Умардан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Мўйловларни қисқатириб, соқолларни қўйиб юборинглар», деб айтдилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 (Фитрат — хилқат. Бу ерда қадимги пайғамбарлар суннати, одати тушунилади – Тарж).

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио