Риёзус-солиҳийн

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

214-боб. Қадр кечасида ибодат ила бедор бўлмоқнинг фазилати ҳамда Рамазон кечаларининг савоби энг умидли экани баёни

Аллоҳ таоло: «Албатта Биз у (Қуръон)ни қадр кечасида нозил қилдик. (Эй Муҳаммад), қадр кечаси нима эканлигини сиз қаердан билар эдингиз. Қадр кечаси минг ойдан яхшироқдир. У (кеча)да фаришталар ва Руҳ (яъни Жаброил алайҳиссалом) Парвардигорларининг изни-ихтиёрила (йил давомида қилинадиган) барча ишлар билан (осмондан заминга) тушурлар. У (кеча) то тонг отгунича тинчлик-омонликдир». (Қадр сураси, 1-5-оятлар).

 

«Албатта биз уни бир муборак — барокатли кечада нозил қилдик» (Духон сураси, 3-оят), деб айтган.

 

1188/1. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Кимки Қадр кечаси унинг фазилатига ишониб, савоб умидида кечани бедор ўтказса, олдинги гуноҳлари кечирилади», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

1189/1. Ибн Умардан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в.  саҳобаларидан бўлган кишилар Рамазоннинг охирги ўн кунлигининг етинчисида Лайлатул-қадрни тушларида кўришди. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Мен сизларнинг тушингизда Рамазон ойи охирги ўн кунлигининг еттинчисида Қадр кечасига мувофиқ бўлганингизни кўрдим. Бас, ким бу муборак кечани топмоқчи бўлса, Рамазон ойи охирги ўн кунлигининг еттинчисидан ахтарсин», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

1190/3. Оишадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в.  Рамазон ойининг охриги ўн кунлигида эътикоф ўтириб: «Қадр кечасини Рамазон ойининг охирги ўн кунидан ахтаринглар», дердилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

1191/4. Оишадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Қадр кечасини Рамазон ойи охирги ўн кунлигининг тоқ кунларидан ахтаринг», деб айтдилар. Имом Бухорий ривоятлари.

 

1192/5. Оишадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в.  агар Рамазон ойининг охирги ўн кунлиги кирса, кечанинг барчасини ухламасдан ўтказардилар. Ва ўз аҳли-аёлларини ҳам уйғотиб, енгларини шимариб ибодатга астойдил шўнғирдилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

1193/6. Оишадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в.  бошқа ойларда қилмаган (ибодатларини) Рамазон ойида астойдил бажарардилар. Рамазон ойида бажармаган (ибодатларини) охирги ўн кунлик (даҳа) да бажарардилар. Имом Муслим ривоятлари.

 

1194/7. Оишадан р.а. ривоят қилинади. Мен: «Эй Аллоҳнинг расули? Қадр кечаси қайси кунлигини билсам, нима деб айтай?» десам, у зот: «Аллоҳумма иннака афуввун туҳиббул ъафва фаъфу ъанний», деб айтгин», дедилар (Маъноси: эй Раббим, сен авф қилгувчисан ва авф қилишни яхши кўрасан. Мени авф эт). Имом Термизий ривоятлари.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио