Риёзус-солиҳийн

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

210-Боб. Жума кунининг фазилати, унинг шартлиги, у кунда ғусл қилиш, хушбўй нарсалар суртиш, кечикмасдан эртароқ бориш, дуо билан машғул бўлиш ва Расулуллоҳга с.а.в. салавот айтишнинг фазилати

Ҳамда у кунда дуолар ижобат бўладиган вақт баёни ва жумадан кейин Аллоҳнинг зикрини кўпайтиришнинг маҳбублиги

Аллоҳ таоло: «Энди қачон намоз адо қилингач, ерга тарқалиб, Аллоҳнинг фазлу марҳаматидан (ризқу рўз) истайверинглар. Аллоҳни кўп зикр қилингларки, шояд нажот топурсизлар», (Жумъа сураси, 10-оят) деб айтган.

 

1146/1. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Кунларнинг энг яхшиси жума кунидир. Чунки жума куни Одам яратилган ва жаннатга киритилган ҳамда жума куни у ердан чиқарилган», дедилар. Имом Муслим ривоятлари.

 

1147/2. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Кимки чиройли таҳорат қилиб, кейин масжидга келиб, ваъзга жим қулоқ тутиб турса, икки жума ўртасидаги ва яна уч кунни қўшиб, ҳаммаси бўлиб, ўн кун ичидаги гуноҳи кечирилади. Кимки хутба пайтида майда тошларни ушласа, бефойда (лағв) ишни бажарибди», дедилар. Имом Муслим ривоятлари.

 

1148/3. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Жумадан жумагача, Рамазондан Рамазонгача беш вақт намоз шу вақт орасида бўлиб ўтган кичик гуноҳларга каффоратдир. Агар кабира (улкан) гуноҳлардан сақланилган бўлса», дедилар. Имом Муслим ривоятлари.

 

1149/4. Абу Ҳурайра р.а. ва Ибн Умардан р.а. ривоят қилинади. Икковлари Расулуллоҳнинг  с.а.в.  минбарда туриб айтган қуйидаги сўзларини эшитдилар. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Қавмлар жумани тарк қилишдан тўхташсин. Бўлмаса Аллоҳ уларнинг қалбларига муҳр уриб қўяди. Сўнгра ғофиллардан бўлиб қоладилар», дедилар. Имом Муслим ривоятлари.

 

1150/5. Ибн Умардан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Агар сизлардан бирингиз жума намозига келса, ювиниб (ғусл қилиб) келсин», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

1151/6. Абу Саид ал-Худрийдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Жума куни ювиниш (ғусл қилиш) ҳар бир балоғатга етган кишига таъкидланган буйруқдир», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

1152/7. Самурадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Кимки жума куни таҳорат қилиб, (жума намозига) келса, яхши. Агар ювиниб, (ғусл қилса) афзалдир», дедилар. Абу Довуд ва Термизий ривоятлари.

 

1153/8. Салмондан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Киши жума куни ювиниб, имкони борича тозаланиб, хушбўй ёғлардан, атирлардан суртиб, кейин масжидга борса, у ерда икки киши орасидан суқилиб ўтмаса, насиб қилганича намоз ўқиса, имом хутбада ваъз қилаётганда жим туриб эшитса, ўша жума билан кейинги жума орасидаги гуноҳлари кечирилади», дедилар. Имом Бухорий ривоятлари.

 

1154/9. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Кимки жума куни худди жунубликдан ювингани каби ғусл қилиб, кейин масжидга борса, гўёки бир туяни қурбонлик қилибди. Кимки иккинчи соатда, яъни иккинчи бўлиб масжидга борса, гўё бир сигирни қурбонлик қилибди. Кимки учинчи соатда масжидга келса, гўё шохли бир қўчқорни қурбонлик қилибди. Кимки тўртинчи соатда масжидга келса, гўё товуқни қурбонлик қилибди. Кимки бешинчи соатда масжидга келса, гўё бир тухумни эҳсон қилиб, Аллоҳга қурбат (яқинлашиш) ҳосил қилибди. Агар имом хутба айтиш учун жойидан чиқса, фаришталар зикр эшитиш учун ҳозир бўлишади», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Фойда: Жума намозига эртароқ боришнинг фазилати ва унга тарғиб ҳақида сўз боряпти. Қанчалик эрта борса, савоби шунчалик кўп бўлади. Ва жума куни фаришталар ҳозир бўлиб, хотиржамлик, раҳмат олиб келишади.

 

1155/10. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в.  жума кунини зикр қилатуриб: «У кунда бир фурсат бор. Агар мусулмон банданинг намозда Аллоҳдан бирор нарсани сўраши ўша пайтга мувофиқ келса, Аллоҳ у сўраган нарсани беради», дедилар. Лекин Расулуллоҳ  с.а.в.  ўша фурсатнинг жуда қисқа эканлигига қўллари билан ишора қилдилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

1156/11. Абу Бурда ибн Абу Мусо ал-Ашъарийдан р.а. ривоят қилинади. Абдуллоҳ ибн Умар р.а.: «Сиз отангиздан Расулуллоҳнинг  с.а.в.  жума кунидаги дуолар қабул бўладиган фурсат  ҳақидаги ҳадисларини эшитганмисиз?» деганларида, Абу Бурда р.а.: «Ҳа, эшитганман. Расулуллоҳ  с.а.в. : «У фурсат имом хутбага ўтирганидан намоз охиригача бўлган вақт оралиғидадир», деганлар», деб айтдилар. Имом Муслим ривоятлари.

 

1157/12. Авс ибн Авсдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Кунларингизнинг энг афзали жумадир. Ўша кунда менга салавот айтишни кўпайтиринглар. Чунки салавотларингиз менга кўрсатилади», дедилар. Абу Довуд ривоятлари.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио