Риёзус-солиҳийн

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

191-боб. Жамоат билан намоз ўқишнинг фазилати ҳақида

1063/1. Ибн Умардан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Жамоат билан ўқилган намоз ёлғиз ўқилган намоздан йигирма етти даража афзалдир», деб айтдилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

1064/2. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Кишининг жамоат билан ўқиган намози уйда ва бозорда ўқиган намозидан йигирма беш баробар афзалдир. Агар ўша киши чиройли таҳорат қилиб, фақат намоз ўқишни ният этиб, масжидга чиқса, Аллоҳ унинг даражасини баланд қилиб, хатоларини ўчиради. Киши намозхонасида таҳоратини синдирмасдан ўтирар экан, фаришталар унинг ҳаққига: «Аллоҳим, мағфират эт, Аллоҳим, унга раҳм қил», деб дуода бўлишади. Улар (масжидга кириб), уни кутганидан бери намозда турган ҳисобланади», деб айтдилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.Бу ҳадис лафзи Бухорийники.

 

1065/3. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Бир кўзи ожиз киши Расулуллоҳ  с.а.в.  ҳузурларига келиб: «Эй Аллоҳнинг Расули, мениг етаклаб масжидга олиб борувчи кишим йўқ», деб, у зотдан масжидга бормасдан уйда намоз ўқишга рухсат сўради. Расулуллоҳ  с.а.в.  у кўзи ожиз кишига рухсат бердилар. У киши энди орқа ўгириб кетаётган эди, Расулуллоҳ  с.а.в.  уни чақириб: «Намозга айтиладиган азонни эшитасанми?» дедилар.У киши: «Ҳа», деб жавоб берган эди, Расулуллоҳ  с.а.в. : «Муаззиннинг азонига жавоб қил, яъни жамоатга боргин», деб айтдилар. Имом Муслим ривоятлари.

 

1066/4. Ибн Умму Мактум куняси билан таниқли муаззин Абдуллоҳ ибн Қайсдан р.а. ривоят қилинади. Бу зот: «Эй Аллоҳнинг Расули, Мадина зарарли ҳашарот ва йиртқичлари кўп шаҳардир. (Менга жамоатга бормасдан, уйда намоз ўқишимга рухсат берасизми?)» деганларида, Расулуллоҳ  с.а.в. : «Ҳаййа ъалас солат, ҳаййа ъалал фалаҳ» калималарини эшитасанми? Агар эшитадиган бўлсанг, жамоатда ҳозир бўл», дедилар. Абу Довуд ривоятлари.

 

1067/5. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Менинг жоним Унинг қўлида бўлган зотга қасамки, мен ўтин териб келишни буюришга қасд қилсам. Бас, ўтин териб келинса. Кейин намоз ўқишга буюрсам, у намозга азон айтилса, кейин бир кишига буюрсам, у одамларга намоз ўқиб берсаю мен бунга хилоф қилиб, жамоатга келмаганларнинг уйига ўт қўйиб юборсам», деб айтдилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

1068/6. Ибн Масъуддан р.а. ривоят қилинади. Бу зот: «Кимни эртага Аллоҳ таолога мусулмон ҳолда йўлиқиш хурсанд қилса, азон айтиладиган масжидда намозларини адо этсин. Албатта, Аллоҳ набийларингизни ҳидоят йўлига йўналтириб қўйган. Албатта, беш вақт намозни масжидда жамоат билан ўқиш ҳидоят йўлларидандир. Агар сизлар ҳам уйида намоз ўқувчи кишилар каби уйингизда ўқисангиз, набийларингиз суннатини тарк қилган бўласизлар. Агар набийларингиз суннатини тарк қилсангизлар, залолатга кетасизлар. Биз саҳобаларни кўрар эдик. Маълум бир нифоқи бор мунофиқ бўлмаса, жамоат намозидан қолмас эди. Икки кишининг орасида келиб бўлса ҳам, сафда турар эди», дедилар. Имом Муслим ривоятлари.

Имом Муслимнинг бошқа ривоятларида: «Албатта, Расулуллоҳ  с.а.в.  бизга ҳидоят йўлини ўргатдилар. Азон айтиладиган масжидда намозни жамоат билан ўқиш ҳидоят йўлларидандир», дедилар.

 

1069/7. Абу Дардодан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Уч нафар киши бирор қишлоқ ёки саҳрода жамланишсаю жамоат бўлиб намоз ўқишмаса, шайтон уларга ғолиб келади. Бас, шундоқ экан, жамоатни ўзингизга лозим тутинг. Чунки бўри ҳам ёлғиз юрган қўйни ейди», деб айтдилар. Абу Довуд ривоятлари.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио