Риёзус-солиҳийн

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

182-боб. Қуръон ўқиганда овозини чиройли қилувчининг ва овози чиройли кишидан Қуръон тиловат қилиб беришни талаб этишнинг ҳамда у ўқиётганда қулоқ солиб туришнинг маҳбублиги ҳақида

1003/1. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Аллоҳ таоло ҳеч бир овозни, набий Қуръонни жарангдор овозда оҳанг билан ўқиганларини эшитганчалик эшитмаган», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

1004/2. Абу Мусо ал-Ашъарийдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в.  бу кишига «Довуд алайҳиссаломга берилган яхши овоздан сенга ҳам бир оз берилгандир», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Имом Муслимнинг ривоятларида: «Расулуллоҳ  с.а.в.  бу зотга: «Мен кеча сенинг қироатингни эшитганимни кўрганингда эди», деб айтдилар».

 

1005/3. Баро ибн Озибдан р.а. ривоят қилинади. «Расулуллоҳ  с.а.в.  хуфтон намозида «ват-тийни ваз-зайтуни» сурасини ўқидилар. Мен у зотникидан кўра чиройли овозни эшитмаганман», деб айтдилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

1006/4. Абу Лубоба Башир ибн Абдулмунзирдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Кимки Қуръон ўқиганда овозини чиройли қилмаса, биздан (яъни бизнинг йўлимиздан юрувчи) эмас», дедилар. Абу Довуд ривоятлари.

 

1007/4. Ибн Масъуддан р.а. ривоят қилинади. «Расулуллоҳ  с.а.в. : «Менга Қуръон ўқиб бер», дедилар. Мен: «Эй Аллоҳнинг расули, сизга Қуръон ўқиб бераманми? Ваҳоланки, Қуръон ўзингизга нозил қилинган бўлса», десам, у зот: «Мен Қуръонни ўзимдан бошқа кишидан эшитмоқни яхши кўраман», дедилар. Шунда мен «Нисо» сурасини ўқиб «(Эй Муҳаммад), Биз ҳар бир умматдан (ўша умматнинг пайғамбарини) гувоҳ келтирганимизда ва сизни ана уларга қарши гувоҳ қилганимизда, уларнинг ҳоли не кечур?» оятига етсам, у зот: «Ҳозирча кифоя қилади», дедилар. Кейин у зотга назар солсам, икки кўзларидан ёш оқмоқда экан». Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио