865/1. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ с.а.в. : «Яҳудий ва насороларга аввал салом берманглар. Агар бирорталарингиз йўлда улар билан рўбара бўлиб қолса, кўчанинг четидан юришга мажбур қилсин», дедилар. Имом Муслим ривоятлари.
866/2. Анасдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ с.а.в. : «Агар сизларга аҳли китоблар салом беришса, уларга «Ва алайкум», деб айтинглар», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
867/3. Усома ибн Зайддан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ с.а.в. бир мажлисдан ўтдилар. У мажлисда оддий мусулмонлар, мушриклар, бутларга ибодат қилувчилар ва яҳудийлар бор эди. Ва уларга салом бердилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
|