Риёзус-солиҳийн

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

137-боб. Кишининг ўз хотинига, маҳрам аёлга ҳамда агар фитна бўлишидан чўчимаса бегона аёлга ва аёлларга, салом бериши жоизлиги тўғрисида

862/1. Саҳл ибн Саъддан р.а. ривоят қилинади: «Бизда бир аёл бор эди (бошқа ривоятда бошқача келтирилади: «Бизнинг бир (таниш) кампиримиз бўлиб...»), у лавлаги олиб келарди-да, қозонга солиб арпанинг майдалангани билан аралаштириб қўяр эди. Биз ҳар гал жумани ўқиб қайтаётганимизда унга салом берар эдик. У бизга ҳалиги таомни тортиқ қилар эди». Имом Бухорий ривоятлари.

Фойда: Мана шу каби фитна бўлишидан қўрқилмайдиган кампирларга салом беришнинг жоизлиги аён бўляпти.

 

863/2. Умму Ҳонеъ Фохитата бинти Абу Толибдан р.а. ривоят қилинади: «Фатҳ куни Расулуллоҳнинг  с.а.в.  ҳузурларига борсам, у зот ғусл қилаётган эканлар. Фотима р.а. эса (парда билан) тўсиб турган эканлар. Бас, мен салом бердим...» деб ҳадиснинг қолганини зикр қилдилар. Имом Муслим ривоятлари.

Фойда: Агар фитна бўлишидан қўрқилмаса аёлнинг эркак кишига салом бериши жоиз.

 

864/3. Асмо бинти Язиддан ривоят қилинади: «Биз аёллар билан турганимизда, Расулуллоҳ  с.а.в.  олдимиздан ўтиб бизга салом бердилар». Абу Довуд ва Термизий ривоятлари.

 

Аммо Термизий ривоятларида айтилишича, Расулуллоҳ  с.а.в.  кунларнинг бирида масжид ёнидан ўтаётганларида бир неча аёллар ўтиришган эди. Уларга қўллари ила ишора қилиб салом бердилар.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио