Риёзус-солиҳийн

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Либос китоби 117-боб. Оқ кийим кийишнинг маҳбублиги ва қизил, кўк, сариқ ва қора рангли ҳамда пахта, каноп ва жундан тўқилган кийимларни кийиш жоизлиги ҳақида

Аллоҳ таоло: «Эй Одам болалари, Биз сизларга авратларингизни беркитадиган либосни ҳам, ясан-тусан (либосини) ҳам туширдик. (Ҳаммасидан) яхшироқ тақво либосидир» (Аъроф сураси, 26-оят).

 

«Сизлар учун иссиқ (совуқ)дан асрайдиган кийимлар ва сизларни (душманнинг) зиён етказишидан сақлайдиган совутлар (яратди)» (Наҳл сураси, 81-оят), деб айтган.

 

777/1. Ибн Аббосдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Оқ либосларни кийинглар. Чунки у либосларнинг яхшисидир. Ва у билан ўликларингизни кафанланглар», деб айтдилар. Абу Довуд ва Термизий ривоятлари.

 

778/2. Самурадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Оқ либос кийинглар. Чунки у пок ва ёқимлидир. Ва у билан ўликларингизни кафанланглар», деб айтдилар. Имом Насаий ва Ҳоким ривоятлари.

 

779/3. Барродан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в.  ўрта қоматли зот эдилар. Мен бир куни у зотни қизил бир кийимда кўрдимки, (бундан олдин) сира ундан чиройли нарсада кўрамаганман. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

780/4. Абу Жуҳайфа Ваҳб ибн Абдуллоҳдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳни  с.а.в.  Макканинг қумлик ерларида қизил теридан бўлган чайлада кўрдим. Билол р.а. ўша чайладан Расулуллоҳнинг  с.а.в.  таҳорат сувларини олиб чиқдилар. Кимдир ундан баданига сочди. Кимдир баданига суртиб, барака ҳосил қилди. Шу пайт Расулуллоҳ  с.а.в.  устларида қизил кийим билан чиқдилар. Гўёки болдирларининг оппоқлигига қараб тургандекман. У зот таҳорат олдилар. Билол р.а. эса азон айтдилар. Мен Билолнинг р.а. оғизларига аҳамият ила қараб турдим. У зот ўнг тарафга бурилиб: «Ҳаййа ъалас-солаҳ» ва чап тарафга бурилиб: «Ҳаййа ъалал фалаҳ», деб айтдилар. Кейин Расулуллоҳнинг  с.а.в.  олд тарафларига сутра қўйилди. Расулуллоҳ  с.а.в.  олдинга ўтиб, намоз ўқидилар. Олдиларидан ит ва эшак ўтар эди. Ҳеч ким уларни тўсмас эди. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

781/5. Абу Римса Рифоаъ ат-Тамимийдан р.а. ривоят қилинади. Бу зот: «Расулуллоҳ  с.а.в.  устларида икки кўк кўйлак кўрдим», дедилар. Абу Довуд ва Термизий ривоятлари.

 

782/6. Жобирдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в.  Макка фатҳ бўлган куни бошларига қора салла кийган ҳолда кирдилар. Имом Муслим ривоятлари.

Фойда: Қора кийим кийишнинг жоизлиги аниқ бўляпти. Уламолар: «Душман устидан ғалаба қозонилганда қора салла кийиш маҳбубдир», деб айтишган.

 

783/7. Абу Саид Амр ибн Ҳурайсдан р.а. ривоят қилинади. «Гўёки Расулуллоҳ  с.а.в. ни кўриб тургандекман. У зотнинг бошларида қора саллалари бўлиб, печини икки кифтлари орасига ташлаб қўйгандилар». Имом Муслим ривоятлари.

 

Имом Муслимнинг бошқа ривоятларида: «Расулуллоҳ  с.а.в.  одамларга хутба ўқидилар. У зотнинг бошларида эса қора саллалари бор эди», деб келган.

 

784/8. Оишадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳни  с.а.в.  Яманнинг Саҳулийя қишлоғида пахтадан тўқилган учта оқ кийим билан кафанлашди. Булар ичида кўйлак ҳам, салла ҳам йўқ эди. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

785/9. Оишадан р.а. ривоят қилинади. Бир куни Расулуллоҳ  с.а.в.  тонгда туя эгари сурати туширилган қора жундан тўқилган чопон кийиб чиқдилар. Имом Муслим ривоятлари.

 

786/10. Муғийра ибн Шуъбадан р.а. ривоят қилинади. Бир кеча йўлда Расулуллоҳ  с.а.в.  билан бирга кетаётган эдим. У зот менга: «Сувинг борми?» дедилар. Мен: «Ҳа», деган эдим, у зот уловларидан тушдилар-да, қоронғи ерга ғойиб бўлдилар. Кейин қайтиб келдилар. Мен идишдан сув қуйиб бердим. Юзларини ювдилар. Устларида жундан бўлган чопон бор эди. (Унинг енглари тор бўлганидан) билакларини чиқара олмадилар. Охири уни паст тарафдан чиқариб, икки билакларини ювиб, бошларига масҳ тортдилар. Кейин мен маҳсиларини ечиш учун қўлимни узатган эдим, у зот: «Қўявер, чунки мен уни таҳорат ила кийганман», деб унинг икковига масҳ тортдилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Бошқа ривоятда: «У зотда енги тор шомий чопон бор эди» бўлиб келган. 

 

Яна бошқа ривоятда: «Бу воқеъа Табук ғазотида бўлган», дейилади.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио