Риёзус-солиҳийн

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

116-БОБ.Тилла ва кумушдан ташқари барча пок идишларда ва қўлда, идишсиз оғиз билан анҳордан сув ичишнинг жоизлиги ҳамда сув ичишда, овқатланишда, таҳорат олишда ва бошқа ишларда тилла ва кумуш идишлар ишлати

772/1. Анасдан р.а. ривоят қилинади. Бир куни намоз вақти кирганида уйи яқинлар (таҳорат олиш учун) ўз хонадонларига кириб кетишди. Бошқалар эса ўша жойда қолишди. Расулуллоҳга  с.а.в.  тошдан ясалган бир идиш олиб келинди. У идиш шу қадар кичик эдики, у зотнинг кафтлари ёзилса, сигмас эди. Ўша ердаги ҳамма одам шу идишдаги сувда таҳорат қилди. Анасдан р.а.: «Ўшанда қанча киши эдингизлар?» деб сўрашди. Анас р.а.: «Саксон ва ундан кўпроқ киши эдик», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Бу имом Бухорий ривоятларидаги лафз. Имом Муслимнинг ривоятларида: «Расулуллоҳ  с.а.в.  идишда сув олиб келинишини буюрдилар. Бас, саёз бир идишда сув келтирилди. Ва бармоқларини унга тиқиб турдилар. Анас р.а.айтадилар: «Сувга қарасам, у зотнинг бармоқлари орасидан сув тошиб чиқаётган эди.

У ерда таҳорат қилаётганларнинг сони етмиш билан саксон ўртасида, деб тахмин қилдим».

 

773/2. Абдуллоҳ ибн Зайддан р.а. ривоят қилинади. Бир куни Расулуллоҳ  с.а.в.  ҳузуримизга келдилар. Биз у зотга мисдан бўлган идишда сув келтирдик. У зот ўша сувда таҳорат қилдилар. Имом Бухорий ривоятлари.

 

774/3. Жобирдан р.а.ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в.  бир куни саҳобалар билан бирга ансорийлардан бирининг уйига кириб: «Ҳузурингда кечаси мешга олиб қўйган сувинг бўлса, келтир. Бўлмаса, оғзимиз билан ичамиз», дедилар. Имом Бухорий ривоятлари.

 

775/4. Ҳузайфадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в.  ипак ва кимхоб кийишдан ҳамда тилла, кумуш идишларда сув ичишдан маън қилдилар. Ва: «Бу нарсалар бу дунёда кофирлар учун, охиратда эса сизлар учундир», дедилар. Имоми Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

776/5, Умму Саламадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Кумуш идишларда сув ичадиганлар қорнини дўзах оловига тўлдирибди», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Имом Муслимнинг ривоятларида: «Тилла ва кумуш идишларда сув ичувчи ва овқатланувчилар» бўлиб келган. Муслимнинг бошқа ривоятларида: «Ким тилла ёки кумуш идишда (сув) ичса, қорнини дўзах оловига тўлдирибди», дейилган.

 

776/5. Умму Саламадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Кумуш идишларда сув ичадиганлар қорнини дўзах оловига тўлдирибди», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

Имом Муслимнинг ривоятларида: «Тилла ва кумуш идишларда сув ичувчи ва овқатланувчилар» бўлиб келган. Муслимнинг бошқа ривоятларида: «Ким тилла ёки кумуш идишда (сув) ичса, қорнини дўзах оловига тўлдирибди», дейилган.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио