Риёзус-солиҳийн

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

109-БОБ.Таомни учта бармоқ билан ейишнинг ва овқатдан кейин бармоқларни ялашнинг маҳбублиги ҳамда бармоқни ялашдан олдин сочиққа артишнинг кароҳияти ва лаганни ялашнинг ҳамда тўкилиб қолган

746/1. Ибн Аббосдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Сизлардан бирингиз овқатланадиган бўлса, бармоқларини яламасдан ёки ялатмасдан олдин артмасин», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Фойда: Бармоқларни ювишдан олдин яламоқлик, шу сингари қошиқларни ҳам ювишдан олдин яламоқлик, табаррукона бошқаларнинг бармоқларини ялашнинг жоизлиги ойдинлашмоқда.

 

747/2. Каъб ибн Моликдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳнинг  с.а.в.  уч бармоқ ила овқат еганларини кўрдим. Агар у зот овқатланиб бўлсалар, бармоқларини ялардилар. Имом Муслим ривоятлари.

Фойда: Бармоқлар овқат тугагандан кейин яланади. Овқат тановул қилинаётган аснода эмас. Чунки тупук қолдиқлари овқатга аралашиб кетиши мумкин. Ва яна овқатни учта бармокда ейиш маҳбубдир. Улар Имом Табароний ривоятларида келганидек бош, кўрсаткич ва ўрта бармоқлардир. Расулуллоҳ  с.а.в.  аксар пайтларда мана шундок, қилганлар. Чунки уч бармоқдан озида овқат тановул қилиш мутакаббирлик аломати. Уч бармоқдан кўпида овқат тановул қилиш эса, очофатлик белгисидир.

 

748/3. Жобирдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в.  овқатдан кейин бармоқларни ва лаганни ялашга буюрдилар. Ва: «Сизлар таомингизнинг баракаси қаерида эканини билмайсизлар», деб айтдилар. Имом Муслим ривоятлари,

 

749/4. Жобирдан р.а. ривоят қилинади. Рагулуллоҳ  с.а.в. : «Сизлардан бирортангизнинг луқмаси тушиб кетса, уни олсинда, чангини артиб, шайтонга қолдирмасдан ўзи есин, Барморини яламасдан олдин сочиққа артмасин. Чунки ахир у овқатининг баракаси қаерда эканини билмайди-да», дедилар. Имом Муслим ривоятлари.

 

750/5. Жобирдан р.а.ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Албатта, шайтон сизларнинг ҳар бир ишингизда ҳозиру нозирдир. Ҳаттоки таомингиз устида ҳам ҳозир бўлади. Агар сизлардан бирингизнинг луқмаси тушиб кетса, уни тозалаб ташласинда, шайтонга насиба қолдирмасдан ўзи есин. Овқатланиб бўлганидан кейин бармоқларини яласин. Чунки таомининг баракаси қаерида эканини билмайди-ку», дедилар. Имом Муслим ривоятлари.

 

751/6. Анасдан р.а.ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в.  қачон овқат есалар, уч бармоқларини ялардилар. Ва: «Агар сизлардан бирортангизнинг луқмаси тушиб кетса, уни тозаласинда, шайтонга насиба қолдирмасдан, ўзи есин», дедилар. Ҳамда бизни лаганни ялашга буюриб: «Чунки сизлар таомингазнинг баракаси қаерида эканини билмайсизлар-ку», дедилар. Имом Муслим ривоятлари.

 

752/7. Саид ибн Ҳорисдан р.а.ривоят қилинади. Бу зот Жобирдан р.а.: «Оловда пиширилган таом еганда таҳорат қилинадими?» деб сўраганларида, бу зот: «Йўқ, биз Расулуллоҳ  с.а.в.  замонларида бунақа овқатни камдан-кам топар эдик. Агар топсак ҳам, қўл артгани сочиқларимиз бўлмас эди. Кафтларимиз, билакларимиз ва оёқларимизга артиб кетаверар эдик-да, кейин таҳорат қилмай намоз ўқирдик» дедилар. Имом Бухорий ривоятлари.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио