Риёзус-солиҳийн

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

100-БОБ. ТАОМ ОДОБЛАРИ КИТОБИ Таомнинг аввалида «Бисмиллаҳ» ва охирида «Алҳамдулиллаҳ» деб айтишнинг фазилати ҳақида

726/1. Умар ибн Абу Саламадан р.а.ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в.  менга: «Таомнинг аввалида «Бисмиллаҳ» дегин, ўнг қўлинг билан егин ва ўз олдингдан егин», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Фойда: Имом Нававийнинг фикрларича, овқат хусусида шундай қилиш жоиз. Лекин мевада эса хоҳлаган жойидан танлаб еяверади.

 

727/2. Оишадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в.  «Агар сизлардан бирингиз (овқат) ейдиган бўлса, ана шу таомнинг аввалида Аллоҳ исмини зикр қилсин (яъни, «Бисмиллаҳ»ни айтсин). Агар аввалида Аллоҳ исмини зикр зтишни унутса, «Бисмиллаҳи аввалаҳу ва охираҳу», деб айтсин», дедилар. (Маъноси: «Овқатнинг аввали ва охирига бисмиллаҳ») Абу Довуд ва Термизий ривоятлари.

 

728/3. Жобирдан р.а.ривоят қилинади: «Расулуллохдан  с.а.в.  қуйидагиларни эшитдим: «Ким уйига кираётганида ва таом пайтида Аллоҳни зикр қилса, шайтон шерикларига: «Сизларга ётоқ ҳам, овқат ҳам йўқ», деб айтади. Ким уйига кираётиб, Аллоҳни зикр қилмаса, шайтон шерикларига: «Ётоқларингизга етишдингиз», дейди. Таом пайтида ҳам Аллоҳни зикр қилмаса, шайтон шерикларига: «Овқатга ҳам, ётоққа ҳам етишдингиз», дейди». Имом Муслим ривоятлари.

 

729/4. Ҳузайфадан р.а. ривоят қилинади: «Агар Расулуллоҳ  с.а.в.  билан бирга овқат тановул қилгани ўтирсак, у зот қўлларини узатмагунларича биз узатмас эдик. Бир гал у зот билан бирга таомда бўлганимизда бир қиз келиб, овқатга қўл узатишга шошаётганида у зот қўлидан ушлаб четга олиб қўйдилар. Кейин бир аъробий келиб, у ҳам узатмоқчи бўлганида Расулуллоҳ унинг ҳам қўлидан ушлаб, четга олиб қўйдилар. Сўнгра у зот: «Албатта, шайтон Аллоҳ исми зикр қилинмаган овқатни ўзига ҳалол қилиб олади. У (шайтон) овқатни ҳалол қилиш учун бу қизча билан келди. Мен унинг қўлидан тутдим. Сўнгра овқатни ҳалол қилиш учун бу аъробий билан келди. Унинг ҳам қўлидан тутдим. Менинг нафсим Унинг қўлида бўлган Зотга қасам-ки, у (шайтон)нинг қўли улар икковининг қўли билан менинг кафтимдадир», дедилар. Кейин Аллоҳ исмини зикр қилиб, овқат тановул қилдилар». Имом Муслим ривоятлари.

 

730/5. Умайя ибн Махшийдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в.  ўтирган эдилар. Бир киши овқат тановул қилиб, охирги луқма қолгунча Аллоҳ исмини зикр қилмади. Қачонки, охирги луқмани оғзига солаётганида «Бисмиллаҳи аввалаҳу ва охираҳу» (яъни, аввали-ю охирига Аллоҳнинг исми билан), деб айтди. Буни кузатиб турган Расулуллоҳ  с.а.в.  кулдилар, сўнгра у зот: «Шайтон унинг овқатига шерик бўлиб тановул қилаётган эди. Қачонки, бу киши Аллоҳ исмини зикр қилганида қорнидагини қайт қилиб юборди», дедилар. Абу Довуд ва Насаий ривоятлари,

Фойда: Агар овқат ва ичимлик тановул қилинаётганида Аллоҳнинг исми зикр қилинмаса, албатга шайтон унга шерик бўлиши уқтирилмоқда. Бу ҳадиснинг шарҳида айтилишича, Расулуллоҳ бу кишининг «Бисмиллаҳ»ни тарк қилганини иш охирида билдилар. Агар аввалда билганларида жим турмасдан эслатар эдилар.

 

731/6. Оишадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в.  саҳобалардан олти нафари билан овқатланаётган эдилар. Шунда бир аъробий келиб, ўша овқатдан икки луқма билан ҳаммасини еб қўйди. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Агар у Аллоҳнинг исмини зикр қилганида, сизлар тўяр эдингиз», дедилар. Имом Термизий ривоятлари.

 

732/7. Абу Умомадан р.а.ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в.  дастурхон йиғиштириб олингач: «Алҳамдулиллаҳи ҳамдан касиран таййибан муборакан фийҳи ғойра макфиййин вала мустағнан ъанҳу Роббана», дер эдилар. (Маъноси: Аллоҳга беадад пок, муборак мақтов бўлсинки, Ундан ўзга кифоятчи йўқ. Сенга муҳтож бўлмаган кимса йўқдир, эй Раббимиз), Имом Бухорий ривоятлари.

 

733/8. Муоз ибн Анасдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Ким таом еб, сўнгра «Алҳамду лиллаҳил лазий атъаманий ҳаза ва розақонийҳи мин ғойри ҳавлин минний вала қувватин», деб айтса, унинг аввалги гуноҳлари кечирилади», дедилар. (Маъноси: «Менинг куч-қувватимни кеткизмай, мана бу ризқ ила таомлантирган Аллоҳга ҳамд бўлсин».) Абу Довуд ва Термизийлар ривояти.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио