Риёзус-солиҳийн

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

99-боб.Яхши ишларни ўнг томондан бошлашнинг маҳбублиги тўғрисида

Ўнгдан бошланадиган яхши ишлар қуйидагилар: Таҳорат, ғусл, таяммум, кийим, пойафзал, маҳси, иштон кийиш, масжидга кириш, мисвок ишлатиш ва сурма қўйиш, тирноқ олиш, мўйловни қисқартириш, қўлтиқ тукларини юлиш, соч олдириш, намоздан халос бўлгандаги салом, ейиш, ичиш, қўл бериб сўрашиш, Ҳажар ул-асвадни ушлаш, ҳожатхонадан чиқиш, бирор нарса олиш ва бериш каби ишларда ўнг томондан бажариб, буларнинг аксида эса чап томондан бошлаш жоиз. Чапдан бошланадиган ишлар қуйидагилар: бурунни чайганда, балғам ташлаганда, ҳожатхонага кирганда, масжиддан чиққанда, маҳси, пойафзал, иштон ва кийимларни ечганда, истинжода ҳамда бошқа жирканч ишларда

Аллоҳ таоло: «Бас, энди ўз китоби — номаи аъмоли ўнг қўлидан берилган кишига келсак, бас у: «Мана, менинг китобимни ўқинглар», дер» (Ал-Ҳаққа сураси, 19-оят).

 

«Бас, (у уч тоифадан биринчиси) ўнг томон эгаларидир. Ўнг томон эгалари (бўлмоқ) не (саодат)дир. (Иккинчи тоифа) шум — чап томон эгаларидир. Шум — чап томон эгалари (бўлмоқ) не (бахтсизлик)дир!» (Воқеъа сураси, 8-9-оятлар), деб айтган.

 

719/1 Оишадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳни  с.а.в.  таҳорат олишда, соч тарашда ва кавуш кийишда, қўйингки, барча ишларда ўнг томондан бошлаш қизиқтирар эди. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

720/2. Оишадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳнинг  с.а.в.  ўнг қўллари таҳорат ва таом учун, чап қўллари эса ҳожатхона ва бошқа азият берувчи нарсаларга ишлатилар эди. Абу Довуд ривоятлари.

 

721/3. Умму Атийядан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в.  қизлари Зайнаб (вафот этиб) ювинтирилаётганда: «Ўнг томонидан ва таҳоратда ювиладиган аъзоларидан бошлаб ювинтиринглар», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

722/4. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Сизлардан бирингиз кавуш киядиган бўлса, ўнг томондан бошласин. Ечадиган бўлса, чап томондан бошласин. Токи биринчи бўлиб уларнинг ўнгдагиси кийиладиган ва чапдагиси ечиладиган бўлсин», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

723/5. Ҳафсадан р.а. ривоят қилинади. «Расулуллоҳнинг  с.а.в.  ўнг қўллари таом, ичимлик ва кийим кийиш учун, чап қўллари эса бундан бошқа нарсаларга эди», дедилар. Абу Довуд ва бошқалар ривоятлари.

 

724/6. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Агар (бирор кийим) кийсанглар ёки таҳорат қилсанглар, ўнг томонларингиздан бошланглар», дедилар. Абу Довуд ва Термизий ривоятлари.

 

725/7. Анасдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в.  Минога келдилар ва жамрага бориб, тош отдилар. Кейин Минодаги манзилларига қайтиб, жонлиқ сўйдилар. Сўнгра сартарошга: «Бу томонини ол», деб бошларининг ўнг томонига ишора қилдилар. Кейин чап томонига ишора қилдилар. Сўнгра муборак сочларини одамларга тарқатдилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

Бошқа ривоятда: «Расулуллоҳ  с.а.в.  жамрада тошни отиб, жонлиқ сўйиб ва сочларини олдирмоқчи бўлдилар. Мана шу ҳолда сартарошга бошларининг ўнг томонини тутиб бердилар. Сартарош ўнг томон сочларини олгандан кейин Абу Талҳа ал-Ансорийни чақириб, ўша сочни бердилар. Кейин бошларининг чап томонини тутиб бердилар. Сартарош уни ҳам олди. Расулуллоҳ  с.а.в.  буни ҳам Абу Талҳага бериб: «Одамларга тақсим қилиб бер», дедилар».

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио