Риёзус-солиҳийн

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

96-боб.Дўсти билан видолашиш ва сафарга чиқишда ёки бошқа нарсаларга ажралиб кетаётганда насиҳат қилиш ҳамда дўстининг ҳаққига дуо қилиш ва ундан дуо олиш ҳақида

Аллоҳ таоло: «Иброҳим, у билан бирга Яъқуб ҳам болаларига шу динни васият қилиб, дедилар: «Ўғилларим, албатта, Аллоҳ сизлар учун шу динни танлади. Бас, мусулмон бўлган ҳолингиздагина дунёдан ўтинг». (Эй яҳудийлар) ёки Яъқубга ўлим келгач, у ўғилларига: «Мендан кейин нимага ибодат қиласизлар?» деганида «Сенинг Тангринг ва оталаринг Иброҳим, Исмоил ва Исҳоқларнинг тангриси бўлмиш ягона Аллоҳга ибодат қиламиз ва бизлар фақат Унинг ўзигагина бўйинсунувчилармиз», деб жавоб қилганларига гувоҳ бўлганмисизлар» (Бақара сураси, 132-133-оятлар), деб айтган.

 

Бу бобга китобимизнинг биринчи жилдидаги Язид ибн Ҳайёндан р.а. ривоят қилинган Зайд ибн Арқам ҳақларидаги 346-ҳадис далил бўлиб келган.

 

 

711/1. Абу Сулаймон Молик ибн Ҳувайрисдан р.а. ривоят қилинади. Биз тенгқур йигитлар Расуллулоҳ  с.а.в.  ҳузурларига бордик. Ва у зотнинг ҳузурларида йигирма кеча турдик. У зот раҳмдил ва мулойим киши эдилар. Гўёки биз аҳлларимизни соғинган, деб гумон қилиб, аҳлларимиздан кимларни қидирганимизни сўраб-суриштирдилар. Бизлар унинг хабарини бердик. У зот насиҳат қилиб: «Аҳлларингиз ҳузурига бориб, улар билан туринглар. Ва таълим беринглар ҳамда (шариат аҳкомларини бажаришни) буюринглар. У намозни бу пайтда ва ундай намозни бундай пайтда адо этинглар. Агар намоз вақти кирса, бирингиз азон айтсин. Ҳамда ёши улуғларингиз имом бўлсин», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Имом Бухорий ривоятларида: «Мен қандай қилиб намоз ўқиганимни кўрсанглар, ўшандоқ ўқинглар»ни зиёда қилинган.

 

712/2. Умар ибн Хаттобдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳдан  с.а.в.  умра ибодатини адо қилиш учун изн сўрадим. У зот изн бериб: «Эй биродар, дуоингда бизни ҳам унутмагин», дедилар. Умар р.а.: «Расулуллоҳнинг  с.а.в.  ушбу сўзлари шу қадар қимматлики, бунинг эвазига дунёни менга берганларида ҳам бунчалик хурсанд бўлмас эдим», дедилар.

Бошқа ривоятда у зот: «Дуоингда бизни ҳам шерик қилгин» бўлиб келган. Абу Довуд ва Термизий ривоятлари.

 

713/3. Солим ибн Абдуллоҳ ибн Умардан р.а. ривоят қилинади. Абдуллоҳ ибн Умар р.а. бирор киши сафар қилишни хоҳласа, унга: «Менга яқин кел, худди Расулуллоҳ  с.а.в.  хайрлашганларидек, хайрлашаман», деб: «Аставдиъуллоҳа дийнака ва амонатака ва хавотима ъамалика »ни ўқирдилар (Маъноси: «Дининг, омонатинг ва амалингнинг хотимасини Аллоҳга топширдим»). Имом Термизий ривоятлари.

 

714/4. Абдуллоҳ ибн Язид ал-Хатмийдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в.  агар аскарлар билан хайрлашмоқчи бўлсалар, «Аставдиъуллоҳа дийнакум ва амонатикум ва хавотима аъмоликум», деб айтардилар. Абу Довуд ривоятлари.

 

715/5. Анасдан р.а. ривоят қилинади. Бир киши Расулуллоҳнинг  с.а.в.  

ёнларига келиб, «Эй Расулуллоҳ, мен сафар қилишни хоҳлайман, сафарга етарли нарса билан таъминланг», деганида, Расулуллоҳ  с.а.в. : «Аллоҳ сени тақво билан таъминласин», дедилар. Ҳалиги киши: «Яна зиёда қилинг», деганида, Расулуллоҳ  с.а.в. : «гуноҳингни кечирсин», дедилар. Ҳалиги киши: «Яна зиёда қилинг», деганида, Расулуллоҳ  с.а.в. : «Қаерда бўлсанг ҳам сенга яхшиликларни енгил қилсин», дедилар. Имом Термизий ривоятлари

 Фойда: Сафар қилишни хоҳлаган киши дўстидан дуои-хайр олиб кетишининг маҳбублиги аён бўлмоқда.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио