695/1. Анасдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ с.а.в. қачон гапирсалар, уч марта қайтарардилар. Эшитувчилар тушунишлари учун шундай қилардилар. Қачон бир қавмга бориб салом берсалар, уч бор такрорлардилар. Имом Бухорий ривоятлари.
696/2. Оишадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳнинг с.а.в. сўзлари дона-дона бўлиб, эшитувчи ҳар бир киши бемалол тушунар эди. Абу Довуд ривоятлари.
|