Риёзус-солиҳийн

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

88-боб.Одамлар билан гаплашганда ширин сўз, очиқ чеҳрали бўлишнинг маҳбублиги тўғрисида

Аллоҳ таоло: «Мўминлар учун қанотингизни паст тутинг (яъни мудом камтар, тавозуъли бўлинг)» (Ҳижр сураси, 88-оят).

 

«Агар қўпол, қаттиқ дил бўлганингизда эди, албатта, (саҳобаларингиз) атрофингиздан тарқалиб кетган бўлар эдилар» (Оли Имрон сураси, 159-оят),  деб айтган.

 

692/1. Адий ибн Ҳотамдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Хурмонинг ярмини (камбағалга бериб бўлса ҳам) дўзахдан сақланинглар. Кимки яримта хурмони топа олмаса, чиройли сўз билан уни сийласин», деб айтдилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Фойда: Озгина нарса бўлса ҳам садақа беришнинг маҳбублиги, агар бирор нарса топа олмаганда эса чиройли сўзини аямаслиги маълум бўляпти.

 

693/2. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Яхши сўз ҳам садақадир», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

694/3. Абу Заррдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в.  менга: «Яхшиликлардан бирортасини паст санамагин. Биродарингга йўлиққанингда кулимсираб қарашдаги яхшиликни ҳам паст санамагин», дедилар. Имом Муслим ривоятлари.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио