Риёзус-солиҳийн

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

81-боб.Амирликни ўзи сўраб курсига ўтиришдан қайтариш ҳамда тайин этилмаса ёки мажбурият бўлинмаса, уни тарк қилишнинг афзаллиги

Аллоҳ таоло: «Биз ўша Охират диёрини Ер юзида зулму зўравонлик ва бузғунчилик қилишни истамайдиган кишилар учун қилурмиз. Оқибат тақво қилгувчи кишиларникидир» (Қасос сураси, 83-оят), деб айтган.

 

673/1. Абу Саид Абдураҳмон ибн Самурадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в.  менга: «Эй Абдураҳмон ибн Самура, амирликка ўзинг талабгор бўлма! Чунки ўзинг талабгор бўлмасдан, сени амир этсалар, у ҳолда Аллоҳ Ўзи сенинг мададкоринг бўлади. Агар ўзинг талабгор бўлиб, амир бўлсанг, бу ҳолда Аллоҳ ўзингга топшириб қўяди. Ва яна агар сен бир нарсага қасам ичсанг, кейин яхшилик унинг аксида бўлса, ўша яхшисини ихтиёр қилгин-да, бузган қасамингнинг каффоратини бергин», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

674/2. Абу Заррдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Эй Абу Зарр, мен сени бечораҳол киши, деб биламан. Ўз нафсимга нимани яхши кўрсам, сенга ҳам ўша нарса бўлишини яхши кўраман. Сенга насиҳатим шуки, ҳеч ҳам икки киши устидан бошлиқ бўлма. Ва ҳаргиз етимнинг моли топширилса, уни ола кўрма», деб айтдилар. Имом Муслим ривоятлари.

 

675/3. Абу Заррдан р.а. ривоят қилинади. Мен: «Эй Аллоҳнинг Расули, мени ҳам бирор ерга бошлиқ қилмайсизми?» деганимда, у зот қўллари билан елкамга уриб: «Эй Абу Зарр, сен бечораҳол бир кишидирсан. Бошлиқлик бу дунёда омонат, Қиёматда эса хўрлик ва надоматдир. Фақатгина ким ҳақ йўл билан уни қўлга киритиб, ҳаққини яхши суратда адо этса, хўрлик ва надомат йўқдир», дедилар. Имом Муслим ривоятлари.

 

676/4. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Сизлар амир (бошлиқ) бўлишга кўп рағбат қиласизлар. Ваҳоланки бошлиқлик Қиёмат куни надоматдир», деб айтдилар. Имом Бухорий ривоятлари.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио