Риёзус-солиҳийн

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

31-БОБ.Кишилар орасини ислоҳ қилиш баёни

Аллоҳ таоло:

 

«Уларнинг кўп махфий суҳбатларидан – агар садақа беришга ёки бирон яхшилик қилишга ёки одамлар ўртасини ислоҳ қилишга буюрган бўлмасалар – ҳеч қандай фойда йўқдир» (Нисо сураси, 114-оят);

 

«Сулҳ (ажралиб кетишдан) яхшироқдир» (Нисо сураси, 128-оят);

 

«Бас, Аллоҳдан қўрқингиз ва ўз ораларингизни ўнглангиз!» (Анфол сураси, 1-оят);

 

«Мўминлар ҳеч шак-шубҳасиз оға-инилардир. Бас, сизлар икки – оға-инингизнинг ўртасини ўнглаб қўйинглар» (Ҳужурот сураси, 10-оят), деб айтган.

249/1. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Киши ҳар куни ўзининг ҳар бир аъзоси ва бўғими учун садақа қилиши лозимдир. Икки кишининг орасини ислоҳ этиш ҳам садақадир. Уловига чиқаётганда ёрдамлашиб қўйилса ёки юкини юклашиб берилса, у ҳам садақадир. Мулойим сўз ҳам садақадир. Намозга юриб борилган ҳар бир қадам ҳам садақадир. Йўлдан азият берувчи нарсаларни олиб ташлаш ҳам садақадир», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

250/2. Умму Гулсум бинти Уқба ибн Абу Маъитдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Кишилар орасини ислоҳ қилиш мақсадида ёлғондан бўлса ҳам, яхшиликни етказса ёки яхшиликни айтса, у ёлғончи эмасдир», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Имом Муслимнинг ривоятларида қуйидагилар зиёда қилинган: «Кишилар сўзларидаги бирор нарсада (ёлғон ишлатишга) рухсат бермадилар. Фақатгина уч нарсада рухсат бердилар: 1. Урушда; 2. Кишилар орасини ислоҳ этишда; 3. Эри хотинига ва хотини эрига (бирор келишиш юзасидан, муроса учун) бўлган сўзлашувларида».

 

251/3. Оишадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в.  дарвоза олдида жанжаллашаётганларнинг овозларини эшитдилар. Ҳар иккисининг овози баланд кўтарилмоқда эди. Улардан бири иккинчисидан берган қарзини бир оз камайтиришини ва тўлаш муддатини бироз чўзиб яхшилик қилишини илтимос қилар эди. Иккинчиси эса: «Аллоҳга қасамки, (сен айтгандек) қилмайман!» дер эди. Буни эшитиб Расулуллоҳ  с.а.в. : «Яхшилик қилмайман, деб Аллоҳ номига қасам ичувчи қани?» деганларида, ҳалиги киши: «Менман, эй Расулуллоҳ! Олган қарзидан (қанчасини ва қачон тўлашни) маъқул кўрса, ўшанда тўлайверсин!» деди. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

252/4. Абу Аббос Саҳл ибн Саъд ас-Соъидийдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. га Амр ибн Авф қабиласида келишмовчилик бўлгани хабари етганида, у зот саҳобалари билан бирга уларнинг орасини ислоҳ қилиш учун бордилар. Ва у ерда бироз тўхтаб қолдилар. Намоз вақти яқинлашиб қолганида Билол р.а. Абу Бакр р.а. ҳузурларига келиб: «Эй Абу Бакр, Расулуллоҳ ушланиб қолдилар. Намоз вақти бўлди. Кишиларга имом бўлиб берасизми?» деганларида, Абу Бакр р.а.: «Агар хоҳласангиз, имом бўлавераман», дедилар. Билол р.а. намозга иқомат айтдилар. Абу Бакр р.а. олдинга ўтиб такбир айтиб (қулоқ қоқдилар). Одамлар ҳам такбир айтишди. Расулуллоҳ  с.а.в.  саф орасидан юриб келиб, ўз ўринларини эгалладилар. Одамлар қарсак чала бошлашди. Абу Бакр р.а. эса намозда ўгирилиб қарамадилар. Қачонки, кишиларнинг қарсаги кўпайиб кетганидан кейин Абу Бакр р.а. ўгирилиб қараган эдилар, Расулуллоҳ  с.а.в.  (сафда) турибдилар. Лекин у зот  с.а.в.  Абу Бакрга р.а.: «Давом этавер», дедилар. Абу Бакр р.а. қўлларини кўтариб Аллоҳга ҳамд айтиб, орқага қайтдилар ва кўрдиларки, Расулуллоҳ  с.а.в.  сафда турибдилар. Расулуллоҳ  с.а.в.  олдинга ўтиб кишиларга намоз ўқиб бердилар. Қачонки, намоздан фориғ бўлганларида кишиларга юзланиб: «Эй инсонлар, сизларга нима бўлдики, намозда бирор ҳодиса юз берса, чапак чаласизлар? Ваҳоланки, намозда бирор ҳодиса юз берса, чапак чалиш аёлларга хосдир. Агар эркакларнинг намозида бирор ҳодиса юз берса, «Субҳоналлоҳ», деб айтсин. Чунки «Субҳоналлоҳ», дейилганда бирор киши эшитса, ўгирилиб қарайди. Эй Абу Бакр, сизга ишора қилганимда кишиларга имом бўлиб намоз ўқиб беришдан нима ман қилди?» деганларида, Абу Бакр р.а.: «Ибн Абу Қуҳофага  (яъни, Абу Бакрга) Расулуллоҳ  с.а.в.  олдиларида кишиларга имом бўлиб бериш дуруст эмас», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио