Риёзус-солиҳийн

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

15-БОБ.Амалларнинг бардавом бўлишини муҳофаза қилиш баёни

Аллоҳ таоло:

«Имон келтирган зотлар учун диллари Аллоҳнинг зикрига ва нозил бўлган Ҳақ – Қуръонга мойил бўлиш (вақти) келмадими? (Шунингдек, улар учун) илгари китоб ато этилган. Сўнг (улар билан пайғамбарлари ўртасидаги) муддат узайгач, диллари қотиб кетган кимсалар (яъни, яҳудий ва насронийлар) каби бўлиб қолмаслик (вақти келмадими?)» (Ҳадид сураси, 16-оят);

 

 

 

 

«Сўнгра уларнинг изларидан кетма-кет пайғамбарларимизни юбордик ва Исо ибн Марямни ҳам (уларнинг) ортидан юбордик ва унга Инжил ато этдик ҳамда унга эргашган зотларнинг дилларида меҳрибонлик ва раҳм-шафқат (пайдо) қилдик. Роҳибликни эса улар ўзлари чиқариб олдилар. Биз уларга (роҳиб бўлишларини) ёзганимиз-буюрганимиз йўқ, лекин улар ўзлари Аллоҳнинг розилигини истаб (роҳибликни одат) қилдилар-у, сўнг унга тўғри-тўла риоя қила олмадилар» (Ҳадид сураси, 27-оят);

 

«Худди ўзи тўқиган нарсасини пишиқ-пухта бўлганидан сўнг парча-парча қилиб бузиб, чуватиб ташлаган хотинга ўхшаб қолмангиз» (Наҳл сураси, 92-оят);

 

«(Шунингдек) то сизга аниқ-нарса (яъни, ўлим соати) келгунича Парвардигорингизга ибодат қилинг!» (Ҳижр сураси. 99-оят) деб айтди.

Оишадан ривоят қилинган бу ҳадис шунга далилдир: «Аллоҳ таолога ибодатнинг яхшиси киши унда бардавом бўлганидир».

153/1. Умар ибн Хаттобдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Кимки кечасидаги амали ёки бирор вазифасидан ухлаб қолса-ю, уни бомдод билан пешин оралиғида ўқиб олса, гўёки унга кечаси ўқиганнинг савоби ёзилади», дедилар. Имом Муслим ривоятлари.

 

154/2. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Оссдан р.а. ривоят қилинади. «Расулуллоҳ  с.а.в.  менга: «Эй Абдуллоҳ, фалон киши каби бўлмагин. У аввал кечада (намозга) турарди-да, кейин туришни тарк қилган эди», дедилар». Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

155/3. Оишадан р.а. ривоят қилинади. «Расулуллоҳ  с.а.в. нинг кечаси ўқийдиган намозлари касалликми ёки бошқа сабаб билан ўтиб кетадиган бўлса, кундузи ўн икки ракат ўқирдилар». Имом Муслим ривоятлари.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио