Риёзус-солиҳийн

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

10-БОБ.Яхши амалларга шошиш ва яхши амалларга юзланувчи кишини тараддудга тушмасдан унга тезлаш баёни

Аллоҳ таоло:

 

«Бас, яхши ишларга шошилингиз» (Бақара сураси, 148-оят);

 

«Ва Парвардигорингиз томонидан бўлғуси мағфиратга ҳамда тақводорлар учун тайёрлаб қўйилган эни осмонлар ва ер баробарида бўлган жаннатга шошилингиз», (Оли Имрон сураси, 133-оят) деб айтган.

87/1. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Солиҳ (яхши) амалларга шошинглар. Тез кунларда қоронғу кечанинг парчалари каби фитналар пайдо бўлурки, киши мўмин ҳолатида тонг оттириб, кофир ҳолатида кечлатади. Ва мўмин ҳолатида кечлатиб, кофир ҳолатида тонг оттиради. Ва динини дунёнинг озгина матосига сотиб юборади», дедилар. Имом Муслим ривоятлари.

 

88/2. Абу Сирваъа Уқба ибн Ҳорисдан р.а. ривоят қилинади. «Мадинада Расулуллоҳ  с.а.в.  орқаларида аср намозини ўқидим. У зот салом бердилар-да, одамлар елкасини оралаб, завжалари хонасига тезлик билан туриб кетдилар. Одамлар у зотнинг шошилганларидан хавфга тушишди. Расулуллоҳ  с.а.в.  (ҳужраи саодатдан) чиқиб, одамларнинг таажжубга тушганларини кўриб: «Ҳузуримизда бир миқдор олтин борлиги эсимга тушиб қолди, у менда тўхтаб халақит беришини кариҳ кўриб, уни тақсимлаб юборишга амр қилиб чиқдим», дедилар». Имом Бухорий ривоятлари.

 

89/3. Жобирдан р.а. ривоят қилинади. Бир киши Уҳуд куни Расулуллоҳ  с.а.в. га: «Агар ўлдирилсам, менинг (жойим) қаерда бўлади?» деди. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Жаннатда», дедилар. У киши қўлидаги бир нечта хурмоларни отиб жангга киришиб кетди, ҳаттоки, у ўлдирилди. Имом Бухорий ва Муслим  ривоятлари.

 

90/4. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Бир киши Расулуллоҳ  с.а.в.  ҳузурларига келиб: «Эй Аллоҳнинг расули, қайси садақанинг ажри улуғроқ?» деганида, у зот: «Ўзинг соғ, ҳирсли, қизғанчиқ, камбағалликдан қўрқиб, бойликни орзу қилиб турган пайтингдаги садақанг энг улуғ ажрлидир. Жонинг ҳалқумингга етиб боргунча (садақа қилишни) кечиктирмагин. Сен (жонинг халқумингга борганида) фалончига унчаси, пистончига бунчаси, деб айтасан. Ҳақиқатда фалончига бунчаси бўлади (яъни, ўзингга ҳеч қанақа савоб бўлмайди)», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

91/5. Анасдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в.  Уҳуд куни бир қилични ушлаб: «Буни мендан ким олади?» деганларида, саҳобалар қўлларини чўзиб, ҳар бирлари «мен», «мен», дейишди. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Ким буни ҳаққи билан олади?» деганларида, қавм тўхтади. Абу Дужона р.а.: «Мен уни ҳаққи билан оламан», деб у қилич билан мушрикларнинг бошларини ёра бошладилар. Имом Муслим ривоятлари.

 

92/6. Зубайр ибн Адийдан р.а. ривоят қилинади. «Биз Анас ибн Моликнинг р.а. ҳузурларига бориб Ҳажжож золимдан етаётган озорлар ҳақида шикоят қилдик. Шунда у зот: «Сабр қилинглар! Чунки бирор замон келса, унинг сўнггидан ундан-да ёмонроғи келур. Бу нарса то Раббиларингизга йўлиққунингизча давом этур. Мен буни набийларингиз (Муҳаммад) соллалоҳу алайҳи васалламдан эшитганман», дедилар». Имом Бухорий ривоятлари.

 

93/7. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Етти нарса (келишидан олдин) яхши амалларни қилиб қолишга шошилинглар. Бунда сизлар қуйидаги нарсаларни кутасизлар, холос: 1) Камбағаллик – бу ҳамма нарсани унуттириб юборади. 2) Бойлик – туғёнга кетишга сабабчидир. 3) Беморлик – барча нарсани фасод қилади. 4) Қарилик – ҳамма нарсани хотирдан чиқариб юборади. 5) Ўлим – тамом қилиб тезлатувчи. 6) Дажжол – кутилаётган ғоиб нарсаларнинг энг ёмони. 7) Қиёмат – фалокатларнинг энг оғири ва аччиғидир», дедилар. (Инсон мана шу етти нарса келмасидан олдин вақтни ғанимат билиб, охират учун тайёргарлигини қилиб қўймоғи лозим... – тарж.) Имом Термизий ривоятлари.

 

94/8. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в.  Хайбар куни: «Бу байроқни бир кишига бераманки, уни Аллоҳ ва расули яхши кўради ҳамда унинг қўлида Аллоҳ фатҳ қилади», дедилар. Умар р.а.: «Амирликни севмас эдим. Фақат ўша куни орзу қилдим. Ва мени чақиришларини умид қилиб, баланд-баланд бўлиб кўтарилиб турдим», дедилар. Расулуллоҳ  с.а.в.  Али ибн Абу Толибни чақириб, байроқни унга бердилар. Ва: «Аллоҳ сенга фатҳ қилгунича у ёқ-бу ёққа қарамасдан олға юр», дедилар. Али р.а. бироз юриб тўхтадилар-да, у ёқ-бу ёққа қарамасдан: «Эй Аллоҳнинг расули! Нима ниятда одамлар билан жанг қилай?» деб бақирдилар. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, Муҳаммад Унинг расули, деб гувоҳлик беришгунича жанг қилавер. Қачон шундай қилишса, сендан ўз қонлари ва молларини сақлаб қолишади. Фақатгина шариат ҳаққи билан жавобгарликка тортилади (яъни, шариат ман қилган жиноят содир қилса, жазога тортилади). Уларнинг ҳисоби эса Аллоҳнинг Ўзигадир», дедилар. Имом Муслим ривоятлари.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио