Уйдирма ҳадислар

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

«Ал-Мавзуъот», Соғоний

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим

Оламларнинг Раббиси Аллоҳга ҳамд ва Саййидимиз Муҳаммад (с.а.в.)га ва оилаларига ва саҳобаларининг барчасига саловот ва саломлар бўлсин.
Фазилатлар эгаси, улкан олим Ҳасан ибн Муҳаммад ас-Сағоний айтадилар.
من كذب علي متعمدا فليتبوأ مقعده من النار
Расулуллоҳ шундай деганлар:
* “Кимки менга қасддан ёлғон сўзласа, дўзахдан ўзига жой тайинласин”.
Ва яна у зот:
ليس الكذب علي كالكاذب على غيري
* “Менга қарши айтилган ёлғон бошқага айтилган ёлғондек эмас”, деганлар.
Ҳадиснинг баъзи кўринишларида:
سيكذب علي
* “(Келажакда) Менга қарши ёлғон айтилади”, деб айтилган.
Набий алайҳиссалом шундай дедилар:
من حدث عني بحديث وهو يرى أنه كذب فهو أحد الكذابين
“Кимки мен ҳақимда бирор гап гапирса ва у гапираётган гапи ёлғонлигини билса, мана шу киши ёлғончиларнинг биридир”.
Бизнинг замонамизда мавзуъ – тўқима ҳадислар кўпайиб кетди. Мазкур ҳадисларни қиссахонлар минбар ва мажлисларнинг бошида туриб олиб, ривоят қилишмоқда. Фақиҳлар уларни хонақоҳларда ва мадрасаларда зикр ва дарс кўринишида ўтяптилар. Байрамларда ҳам кўп айтилмоқда. Турли қавмдаги одамларда суннат илми бўйича илмлари камлиги ва уларнинг суннатни ўзгартиришлари сабабидан бу мавзуъ ҳадислар машҳур бўлиб бормоқда. Фақатгина ҳадис олимларидан бир қавмгина саҳиҳ ҳадисни айтмоқда холос.
Шеърда айтилганидек;
Гўёки Ҳужун орасидан Сафога борадиган бирорта дўст ҳам
Ва кечаси Маккада бедор бўладиган ҳам бирор киши қолмагандир.
Нима учун бундай бўлмасинки, Набий алайҳиссалом:
* “Шундай замон келадики, ундан кейинги келган кун аввалгисидан ёмон бўлади. Бу нарса то Раббингиз билан учрашгунингизча давом этади, деб айтган бўлсалар.
* Баъзи салафлар: “Шундай кун келадики, унда суннат ўлиб, бидъат тирилади”, деб айтишган.
* Мазкур ҳадислар Расулуллоҳ (с.а.в.)га қарши тўқиб айтилгандир. Уларни баъзи бир ҳадисга машғул бўлган кишилар эътибор бермасдан ривоят қилаверишган.

* Форс тилида баъзи кишилар Расулуллоҳ (с.а.в.)га нисбат бериб қуйидаги тўқима сўзларни айтишган.
شكم درد وعنب دودوكونه رد
* Ва яна Расулуллоҳ (с.а.в.)га нисбатан тўқима ёлғонлардан бири;
من تختم بالعقيق ونقش عليه وما توفيقي إلا بالله وفقه الله لكل خير وأحبه الملكان الموكلان به ذكره ابن الجوزي في (الموضوعات)
* Ким ақиқ (халседон)дан узук ясаб, унга “Вама тавфийқий илла биллаҳ” деб ёзса, Аллоҳ унга барча яхшиликни муваффақ этиб, икки вакил қилинган фаришта у кишини яхши кўриб қолади, дейилган. Бу ҳадисни Ибн Жавзий ҳам “Мавзуъот” китобида тўқима, деган.
* Ва яна Абу Дужона ал-Ансорий асл исмлари Саммок ибн Харшага мансуб бўлган тумор ҳақидаги ҳадис ҳам тўқимадир.
* Ва яна Анас ибн Молик Жаъфар ибн Маҳорана ал-Воситий, у эса Самъон ибн Анасдан қилган ривояти ҳам тўқимадир.
* Ва яна ал-Ашаж қилган ривоятларнинг барчаси тўқимадир.
* Ва яна Харрош қилган ривоятларнинг барчаси тўқимадир.
* Ва яна Настур ар-Румий қилган ривоятларнинг барчаси тўқимадир.
* Ва яна Йуср қилган ривоятларнинг барчаси тўқимадир.
* Ва яна Яғнам ва Яшнаблар қилган ривоятларнинг барчаси тўқимадир.
* Ва яна Иброҳим ибн Ҳудба ал-Қайсий қилган ривоятларнинг барчаси тўқимадир.
* Ва яна Ритнул Ҳиндий қилган ривоятларнинг барчаси тўқимадир.
* Имом Заҳабий “Мезон” номли китобларида ушбу Ритнул Ҳиндийни “Дажжол шайхи”, деб номлаганлар.
* Расулуллоҳ (с.а.в.): “Албатта Аллоҳ илмни одамлардан тортиб олиш билан барҳам бермайди. Ва лекин олимларнинг вафоти билан барҳам беради. Агар олим қолмаса, одамлар жоҳилларни ўзларига бош қилиб оладилар. (Одамлар) улардан сўрайдилар, (улар эса), илмсизлик билан фатво бераверадилар. Бу билан ўзлари ҳам адашиб, (одамларни ҳам) адаштирадилар”, деб ана шу тўқима ҳадис айтувчиларни назарда тутганлар.
* Абу Умомадан, у киши эса Убай ибн Каъбдан ривоят қилган Қуръон фазилатлари хусусидаги тафсирларда келган кўп ҳадислар ҳам тўқимадир. Улар сура-сура бўлиб, бошидан охиригача келган.
* Муфассирларнинг кўпчилиги (барчаларига Аллоҳнинг раҳмати бўлсин) ҳар бир суранинг тафсирини, уларга тегишли нарсалари билан бирга ёзганлар.
* Мўминларнинг амири Абулҳасан Али ибн Абу Толиб каррамаллоҳу важҳаҳуга мансуб васиятларнинг бошидан охиригачаси ҳам тўқимадир. 
* “Эй Али, фалончининг учта аломати бор ва пистончининг учта аломати бор” деб ёзилган сўзлар ҳам тўқимадир.
* “Махсус вақтларда ва махсус жойларда жинсий қўшилишдан қайтариш” ҳақида ёзилган сўзлар ҳам тўқимадир.
* Буларнинг барчасини Ҳаммод ибн Амр ан-Насийбий келтирган. У киши ҳадис имомлари орасида ёлғончи киши саналади. Баъзи жоҳиллар бу ёлғончи Набий (с.а.в.) билан кўришиб, у зот (с.а.в.)дан ҳадислар эшитган. Ҳатто у зот бу кишини ҳаққига “Аллоҳ умрингни зиёда қилсин”, деб дуо қилганлар дейишади. Бу сўзни ҳадис имомлари ва ва суннат олимлари наздида асли йўқдир. Саҳобалар ичида Набий (с.а.в.) билан 95 ёшдан ошиқ умрида кўришган бирорта саҳоба бўлмаган. Фақатгина Абу Туфайл кўришган холос. У вафот этганида: “Бу Набий (с.а.в.) билан кўришган охирги киши эди” деб одамлар йиғлашган.   
* Абу Туфайл Расулуллоҳ (с.а.в.) билан кўришган. Буни Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг ўзлари умрларининг охирида хуфтон намози пайтида ўз саҳобаларига айтиб ўтганлар.
* “Сизлар мана шу тунингизни кўряпсизларми? Юзинчи йилнинг аввалида Ер юзида (ҳозир ўтирганлардан) бирорта мўмин қолмайди”, деганлар. Пайғамбар ҳавои нафсдан гапирмайдилар, у зот фақатгина ваҳий қилинган нарсанигина сўзлайдилар.
* Ритнул Ҳиндийдан ривоят қилинган мана шу турдаги ҳадислар Ҳаким ат-Термизийга нисбат қилинган. Бу ҳадисга кўра, у Абу Аббос ал-Худардан ривоят қилган эмиш. Буларнинг барчасини на асли ва яна суяниладиган қоидаси бордир. Балки бундай таги йўқ гапларни ҳаётда ўрни йўқ бўлган бечораҳол, илмсизларгина кўчириб юришган. Ислом дини эса бу каби авом ва жоҳилларни сўзини олишдан шарафлидир.
Қуйидаги байтда барча ҳадис тўқувчиларни номлари киритилгандир.
أَحاديثُ نَسطورٍ وَيَسرٍ وَيَغنُمِ ... وَبَعدَ أَشَجَّ الغَربُ ثُمَّ خِراشِ
وَنَسخَةُ دينارٍ وَأَخبارُ تِربِهِ ... أَبي هُدبَةَ القَيسي شُبهُ فُراشِ

* Ибн Ҳиббон, ал-Ҳаким Абу Абдуллоҳ ан-Найсабурий, Абу ал-Фараж ибн ал-Жавзий каби бошқа машҳур уламолар (р.а.) мавзуотларни йиғиб чиқишга қасд қилганлар. 
* Муҳаммад ибн Сурур ал-Балхийга нисбат қилинувчи барча ҳадислар мавзудир.
* Шаҳр ибн Ҳувшабнинг ривоят қилган ҳадислари ҳам тўқимадир. Валлоҳу аълам!!!
* “Аллоҳ таоло биринчи бўлиб яратган нарсаси ақлдир. У: “Қабул қил”, деди. Шунда у қабул қилди”, деб бошланувчи ҳадиснинг бошидан охиригача тўқимадир.
* “Кимки ўзини таниса, Раббисини танибди”, деган ҳадис ҳам тўқимадир.
* “Подшоҳ ва дин эгизакдир”, деган ҳадис ҳам тўқимадир.
* “Мен одил подшоҳнинг замонида туғилдим” деган ҳадис ҳам тўқимадир.
* “Иймон яланғочдир. Унинг либоси тақво, унинг зийнати ҳаё, унинг меваси илмдир” деган ҳадис ҳам тўқимадир.
* “Бола отасининг сиридир”, деган ҳадис ҳам тўқимадир.
* “Ҳаё қилувчи маҳрумдир”, деган ҳадис ҳам тўқимадир.
* “Вақт ўтиб кетишидан олдин намозга шошилинг, ўлимдан олдин тавбага шошилинг”, деган ҳадис ҳам тўқимадир.
* “Дунёни севиш ҳар бир хатонинг бошидир”, деган ҳадис ҳам тўқимадир.
* “Дунё ўлимтикдир. Унинг талаб қилувчилари кучуклардир”, деган ҳадис ҳам тўқимадир.
 * “Ватанни яхши кўриш иймондандир”, деган ҳадис ҳам тўқимадир.
* “Ҳаё ризқни ман этади”, деган ҳадис ҳам тўқимадир.
* “Мушукни яхши кўриш иймондандир”, деган ҳадис ҳам тўқимадир.
* “Шоирларнинг қалблари Раҳмонни хазиналаридандир”, деган ҳадис ҳам тўқимадир.
* “Нонхўракларингизни энг яхшиси хамрдир”, деган ҳадис ҳам тўқимадир.
* “Ўт-ўланлик салатни ейиш” ҳақидаги ҳадис ҳам тўқимадир.
* “Агар тиланчилар ёлғон гапирмаганида уларни рад қилган киши азиз бўлмас эди”, деган ҳадис ҳам тўқимадир.
* “Агар тиланчи рост гапирганида унга бермасдан рад қилган киши нажот топмайди”, деган ҳадис ҳам тўқимадир.
* “Кимнинг тундаги намози кўп бўлса, кундузи юзи чиройли бўлади”, деган ҳадис ҳам тўқимадир.
* “Дунё кўприкдир, ибрат олинглар-у, обод қилманглар”, деган ҳадис ҳам тўқимадир.
* “Илм икки хилдир. Бадандар илми ва динлар илми”, деган ҳадис ҳам тўқимадир.
* “Одамларнинг барчаси ўлгандир фақат олимлар ундай эмасдир. Олимлар барчаси ҳалок бўлгандир фақат амал қилувчилар ундай эмасдир. Амал қилувчилар барчаси ғарқ бўлгандир фақат мухлис бандалар ундай эмасдир. Мухлислар ўзи эса катта хатардадир”, деган ҳадис ҳам тўқимадир.
Кимдир бу ҳадисда фақат “ўлгандир”, деган сўзни ишлатган.
* “Кимки масжидларда ёки масжидда дунё сўзларини гаплашса, Аллоҳ таоло унинг қирқ йиллик амалларини кетказади”, деган сўзни ишлатган.

Улар орасида яна масжиддаги чироқ, қандиллар, бўйраларнинг фазилатлари ҳақидаги мавзу ҳадислар мавжуд. Буларнинг ҳеч бири собит бўлмаган. Зеро саҳобалар баъзи пайтларда масжид ичида гаплашар, олди-сотди ишларини қилар эдилар ҳамда масжид ичида ухлар ҳам эдилар. Лекин умумий одоб юзасидан, эҳтиром бўлиши учун масжидларда, қабрларда ҳамда жанозаларда бу каби ишлар қилинмагани дуруст.      
* “Кимки синган қаламда ёзса ва синган тароқда тараса Аллоҳ таоло унга фақирликнинг етмиш эшигини очиб қўяди”, деган ҳадис ҳам тўқимадир. 
* “Сизлар чиройли ёзишингиз лозим. У ризқнинг калитларидандир”, деган ҳадис ҳам тўқимадир.
* “Умматимнинг ёмонлари бўйдоқларидир”, деган ҳадис ҳам тўқимадир.
* “Дин ғамидан бошқа ғам йўқдир. Кўз оғриғидан бошқа оғриқ ҳам йўқдир”, деган ҳадис ҳам тўқимадир.
* “Кимки менга бир марта салавот айтса, унинг гуноҳларидан бир зарраси ҳам қолмайди”, деган ҳадис ҳам тўқимадир.
* “Яҳудийлар ва насронийларга салом беринглар. Асло умматимнинг яҳудийсига салом бермангиз, деганларида, саҳобалар: “Эй Аллоҳнинг расули, умматингизнинг яҳудийси ким?”, дейишганида, Расулуллоҳ (с.а.в.): “Намозни тарк қилувчилар”, деб айтдилар. Бу ҳадис ҳам тўқимадир. 
* “Кимки бамдод намозини жамоат билан ўқиса, гўёки Одам (а.с.) билан эллик марта ҳаж қилган савобини олган бўлади. Кимки пешин намозини жамоат билан ўқиса, гўёки Нуҳ (а.с.) билан қирқ ёки ўттиз марта ҳаж қилган савобини олган бўлади”, деган ҳадис ҳам тўқимадир. 
* “Кимки бамдод намозини тарк этса, Қуръон ундан юз ўгиради”, деган ҳадис ҳам тўқимадир.
* “Масжиднинг ёнида яшовчи одам учун фақат масжиддаги намози ҳақиқий намоздир”, деган ҳадис ҳам тўқимадир. 
*  “Кимки икки ҳарам орасида вафот этса, Қиёмат куни омонда қайта тирилтирилади. Кимки Маккада ҳожи бўлиб, вафот этса, Аллоҳга унга қарши чиқмайди ва Аллоҳ уни ҳисоб китоб қилмайди”, деган ҳадис ҳам тўқимадир.
* “Кимки Байтуллоҳни ҳаж қилса-ю, мени зиёрат қилмаса, у менга жафо қилибди”, деган ҳадис ҳам тўқимадир.
* “Кимни таҳорати кетса-да, таҳорат олмаса менга жафо қилибди. Кимки таҳорат қилиб, намоз ўқимаса, менга жафо қилибди. Кимки намоз ўқиса-ю, мени ҳаққимга дуо қилмаса ҳам менга жафо қилибди. Кимки мени дуо қилса-ю, мен унга жавоб қайтармасам мен унга жафо қилибман. Мен раббимга жафо қиладиган эмасман”, деган ҳадис ҳам тўқимадир.
* “Кимки қизил атиргулни ҳидласа ва менга салавот айтмаса менга жафо қилибди”, деган ҳадис ҳам тўқимадир.
* “Қизил атиргул Набий (с.а.в.)нинг томирларидандир”, деган ҳадис ҳам тўқимадир.
“Қиёмат куни мен, Аллоҳ таолога минг йил тупроқда тарк этгандан ҳам кўра кўпроқ ҳурматлироқ бўламан”, деган ҳадис ҳам тўқимадир.
* “Кимки кўр одамни қирқ қадам олиб юрса, Аллоҳ таоло унинг олдинги ва кейинги гуноҳларини мағфират этади”, деган ҳадис ҳам тўқимадир.
* “Кимки биродарини бирор гуноҳ билан уялтириб туҳмат қилса, у ўша гуноҳни ўзи қилмагунича вафот этмайди”, деган ҳадис ҳам тўқимадир.
* “Киши боласига бир соъ миқдордаги нарсани садақа қилганидан кўра, унга  тарбия бергани яхшироқдир”, деган ҳадис ҳам тўқимадир.
* “Умар ибн ал-Хаттоб жаннат аҳлининг чироғидир. Абу Ҳанифа эса, умматимнинг чироғидир”, деган ҳадис ҳам тўқимадир.
* “Етти нарса устига сизларни яратдим. Етти нарсада сизларга ризқ бердим. Бас, етти нарсада менга ибодат қилингиз”, деган ҳадис ҳам тўқимадир.
* “Ўлим ҳар бир мусулмонга каффоратдир”, деган ҳадис ҳам тўқимадир.
* “Дунё мўминнинг қамоғидир”, деган ҳадис ҳам тўқимадир.
* “Кимки Аллоҳ билан қаттиқ шуғулланса, унинг амали йўқ бўлиб кетади”, деган ҳадис ҳам тўқимадир.
* “Яшил рангга қараш кўришни зиёда қилади ва чиройли аёлга ҳам қараш кўришни зиёда қилади (яъни, кўзнинг нурини кўпайтиради)”, деган ҳадис ҳам тўқимадир.
* “Ким мусибатзадаларга таъзия билдирса, у учун уларнинг савобидек савоб бўлади”, деган ҳадис ҳам тўқимадир.
* Ўзингизга озод қилинган чўриларни хотин қилиб олинглар чунки улар раҳмни баракалигидир”, деган ҳадис ҳам тўқимадир.
* “Яҳудийлар ва ҳиндлардан етмиш қаър ости узоқликда бўлса-да қўрқинглар”, деган ҳадис ҳам тўқимадир.
* “Мамлакатда отнинг қулоқларига ўхшаган барглар бор. Уни енглар, унда фойда бордир”, деган ҳадис ҳам тўқимадир.
* “Мўминнинг қалби Аллоҳнинг аршидир”, деган ҳадис ҳам тўқимадир.
* “Жума мискинларнинг ҳажидир”, деган ҳадис ҳам тўқимадир.
* “Рўза тутинглар, соғлом бўласизлар!!!”, деган ҳадис ҳам тўқимадир.
* Аёлларни зийнат кийимлардан ман қилинглар шунда улар уйда ўтиришни лозим топадилар”, деган ҳадис ҳам тўқимадир.
* “Мўминнинг фаросатидан қўрқинг. Чунки у Аллоҳнинг нури билан қарайди”, деган ҳадис ҳам тўқимадир.
* “Фақирларнинг хизматкори набийлар билан бирга тирилади”, деган ҳадис ҳам тўқимадир.
* “Ожиз қолганларни қарзларини тўланглар”, деган ҳадис ҳам тўқимадир.
* “Камбағаллик менинг фахримдир”, деган ҳадис ҳам тўқимадир.
* “Агар сен бўлмаганингда, агар сен бўлмаганингда Мен фалакларни яратмаган бўлардим”, деган ҳадис ҳам тўқимадир.
* “Мўмининг шарафи унинг тунлардаги қиёмидир (намоз ўқишидир) ва унинг азизлиги одамлардан беҳожат бўлишидир”, деган ҳадис ҳам тўқимадир.
* “Камбағаллар икки дунёда юзлари қора бўлувчилардир”, деган ҳадис ҳам тўқимадир.
* “То Қуёш чиққунгача ухлаш ризқни ман этади”, деган ҳадис ҳам тўқимадир.
* “Яхшиликни юзи чиройли кишилардан қидиринглар”, деган ҳадис ҳам тўқимадир.
* “Қизларнинг ўлими ҳурматли ишлардандир”, деган ҳадис ҳам тўқимадир.
* “Ботил ҳадисларни айтиб, қисса қилувчи Аллоҳ томонидан келадиган ўчни кутади, эҳтикорчи (монополиячи) лаънатни кутади”, деган ҳадис ҳам тўқимадир.
* “Вирд соҳибининг (риёкори) ҳам вирдни тарк этувчи эса лаънатлангандир”, деган ҳадис ҳам тўқимадир.
* “Ғийбат зинодан ҳам шиддатлироқдир”, деган ҳадис ҳам тўқимадир.
* “Икки кўйлак эгаси иймон ҳаловатини ва ибодат ҳаловатини топа олмайди”.
* “Уйланинглар аммо талоқ қилманглар. Албатта талоқ Раҳмоннинг аршини титратиб юборади”, деган ҳадис ҳам тўқимадир.
* “Одамларнинг яхшиси (мендан кейин) икки юз йилдан кейин келган одамлар бўлиб, уларни на аҳли ва на боласи бўлмаганлардир”, деган ҳадис ҳам тўқимадир.
* “Ақраб (чаён) ойида сафар қилманглар”, деган ҳадис ҳам тўқимадир.
* “Кимки Сафар ойининг чиққанлигини хушхабарини берса, мен унга жаннатга кириш хушхабарини бераман”, деган ҳадис ҳам тўқимадир.
* “Бошга тушадиган бало мантиқ ёки гапга боғлиқдир”, деган ҳадис ҳам тўқимадир.
* “Мўмин шириндир. У ширинликни севади”, деган ҳадис ҳам тўқимадир.
 * “Агар олдингизга қавмнинг бир ҳурматли кишиси келса уни ҳурмат қилинглар”, деган ҳадис ҳам тўқимадир.
* “Сен нимани хоҳласанг шундай яша. Албатта сен ўласан. Нимани севиб қолсанг шунга боғлан, албатта сен (барибир ундан) ажраласан. Нимани хоҳласанг шуни қил, албатта (барибир сен) ўша ишингга жазо (ёки мукофот) оласан”, деган ҳадис ҳам тўқимадир.
* “Дунё бир соатдир. Уни тоат билан ўтказ”, деган ҳадис ҳам тўқимадир.
* “Дунё охиратнинг экинзоридир”, деган ҳадис ҳам тўқимадир.
* “Дин Аллоҳнинг амрига таъзим этиш ва Аллоҳнинг махлуқларига шафқатли бўлишдир”, деган ҳадис ҳам тўқимадир.
* “Раҳм-шафқат Румда, барака эса Шомдадир”, деган ҳадис ҳам тўқимадир.
* “Сафар қилинглар, соғлом бўласизлар”, деган ҳадис ҳам тўқимадир.
* “Сахийни гуноҳларини ўтиб юборинглар, чунки Аллоҳ уни ҳар қовилганда қўлидан турғазиб қўяди”, деган ҳадис ҳам тўқимадир.
* “Мен гуручни ўзимнинг қолган қисмимдан яратдим”, деган ҳадис ҳам тўқимадир.
* “Агар гуруч ҳайвон бўлганда эди, у уй ҳайвони (ёки одамий) бўлар эди. Агар уй ҳайвони (ёки одамий) бўлганда эди у киши бўларди. Агар киши бўлганда у солиҳ бўларди. Агар солиҳ бўлганда, у набий бўлар эди. Агар набий бўлганда эди юборувчи бўларди, агар юборувчи бўлганда эди у мен бўларди”, деган ҳадис ҳам тўқимадир.
* “Овқатдан олдин қилинган таҳорат ақли заифликни олдини олади ва кўриш қобилиятини яхшилайди”, деган ҳадис ҳам тўқимадир.
* “Гуруч мендан ва мен гуручданман”, деган ҳадис ҳам тўқимадир.
* “Кимки қирқ кун гуруч еса, ҳикматнинг манбаси унинг қалбидан тилига кўчади”, деган ҳадис ҳам тўқимадир.
* “Сизлар мошни ўзингизга лозим топинг. У муборак ва муқаддасдир. Унда етмиш набий барака топган. Уларнинг охири Исо ибн Марямдир”, деган ҳадис ҳам тўқимадир.
* “Кимки Аллоҳга қирқ тонг ихлос қилса, Аллоҳ унинг қалбини нурлантиради ва ҳикмат манбасини унинг қалбидан тилига кўтаради”, деган ҳадис ҳам тўқимадир.
* “От минувчи ўқдонини орқасига олиб қўйгани каби мени ҳам ортда қолдирманглар”, деган ҳадис ҳам тўқимадир.
* “Нонни ажамлар кесганидек пичоқ билан кесманглар. Лекин уни майдалаб ушатинглар”, деган ҳадис ҳам тўқимадир.
* Улардан яна тарвузнинг фазилати ҳақидаги ҳадислар ҳам тўқима ҳадислардир.
* “Бақлажон”
* “Кўк пиёз”
* “Ошкўки”
* “Чеснок”
* “Пиёз” каби нарсалар ҳақидаги ҳадислар ҳам тўқимадир.
“Бақлажон нима учун ейилса шунга (даво) бўлади”, деган ҳадис ҳам тўқимадир.
* Яна тафсирларда келтирилган ҳадислар ҳам борки, ўн олтита нарса ҳайвонга айланиб қолган: Маймун, айиқ, шоқол, тошбақа, чўчқа каби ҳайвонларга айланиб қолган. Лекин Аллоҳ таоло Ўзининг азиз китобида маймун ва чўчқага айлантирганини зикр қилган. Маймун, чўчқаларни Аллоҳ таоло уч кундан кейин ҳалок қилган ва улардан ҳеч бир насл қолмаган.
* “Ражаб ойининг фазилатлари ҳақидаги ҳадислар ҳам тўқимадир.
* “Ражаб Аллоҳнинг ойи, Шаъбон менинг ойим, Рамазон эса умматимнинг ойидир”, деган ҳадис ҳам тўқимадир.
* “Ҳар-бир ой ва кечаларнинг фазилати ҳақидаги ҳадислар ҳам тўқимадир”.
Аммо “Имом Бухорий, Муслим, Абу Довуд, ат-Термизий, ан-Насоий, Ибн Можа, ад-Доруқутний ва ҳадис илмининг етакчи имомлари (р.а.)нинг сўзлари ушбу бобда ҳисобга олинади. У сўзлар ақл эгалари наздида ҳужжатдир. Ҳар бир ақл эгаси ва заковат соҳиби буни билади.
* “Мен араб ва ажамнинг энг фасоҳатлисиман” деган ҳадис ҳам тўқимадир.
* Қийинчилик ва мусибат пайтларида ғор соҳибларининг исмларини айтиб дуо қилиш хусусидаги ҳадислар ҳам тўқимадир. Баъзи бир жоҳил кимсалар уларни исмини айтиб, тонг ва кечқурун дуо қилиш керак. У нарса Таврот ва инжилда ҳам келган, дейишади. Аслида бизлар уларнинг шариатидаги нарсаларни айтишга буюрилмаганмиз. Унинг ўрнига Аллоҳ Қуръонда: “Аллоҳнинг гўзал исмлари бордир. Ўша исмлар билан дуо қилинглар”, деб айтган. Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳам: “Аллоҳни тўқсон тўққизта яъни бир кам юзта исми бордир. Ким уларни айтса жаннатга киради”, деганлар. У исмларни Абу Исо ат-Термизийдан бошқа ҳеч ким бир-бир санамаган.
Гоҳида шайтон исмларга таъсир ўтказиб, жоҳил кимсаларни ўз таъсирига солади. Ўша исмлардан масалан “Оҳиё, шароҳиё, Озуно, лароҳиё вашо”лар бўлиб, уларни маъносини ҳеч ким билмайди. Эҳтимол уларни айтиш билан киши диндан чиқиб кетар.
Ва яна баъзи-бир авом кишилар Аллоҳнинг минг бир исмини айтиб, дуо қилишади. Бу ҳақда салаф-солиҳлардан ва тўғри йўлдаги имомлардан ҳеч қандай хабар ва на асар ворид бўлмаган. Аллоҳнинг исмлари тавфиқий бўлиб, биз уларни Қуръон ва ҳадисда келган кўринишдагина дуо қилишга буюрилганмиз. Шундан келиб чиқиб, “Я Карийм” деймиз-у, аммо “Я Сахий” демаймиз. “Я Қадийм” деймиз-у, “Я Атийқ”, демаймиз. “Я Олим” деймиз-у, “Я Оқил”, демаймиз. Сен бу ҳақда фикр юрит, шунда тўғри йўлни топасан.
* Ва яна Ражаб ойининг аввалги жума кечаси фазилати ҳақидаги ҳадислар ҳам тўқимадир. У кундаги намозни “Рағоиб” деб номланади. Бу нарса бирор суннатда ҳам ва ҳадис имомларида ҳам собит бўлмаган. Бу ҳақдаги сўз “Иҳё” ва “Қувтул қулуб” китобларида келган бўлса ҳам Набий (с.а.в.) ни сўзлари ёки амаллари ёки тақрирларида келмаган.
* “Қуръони карим Аллоҳ таолонинг каломидир. У махлуқ эмас. Кимки уни махлуқ деса, у Аллоҳга куфр келтирибди”, деган ҳадис ҳам тўқимадир.
* “Агар ривоят қилсангиз ёки сиздан ривоят қилинса, ёки мендан бирор нарсани сўзласангиз уни Аллоҳнинг китоби билан солиштиринг. Агар у тўғри келса уни қабул қилинглар, агар мос келмаса уни рад этинглар” деган ҳадис ҳам тўқимадир.
* “Ҳақиқат Умар қаерда бўлса ўша ерда у билан биргадир” деган ҳадис ҳам тўқимадир.
* “Мен қайта тирилганимда сен ҳам албатта мендан кейин қайта тириласан эй Умар”, деган ҳадис ҳам тўқимадир.
* “Кимки Қуръонсиз шифо топган бўлса, бас, уни Аллоҳ даволамабди”, деган ҳадис ҳам тўқимадир.
* “Олимлар Набийлар билан бирга тириладилар ва қозилар султонлар билан бирга тириладилар”, деган ҳадис ҳам тўқимадир.
“Кимки Ашуро куни кўзини сурма билан бўяса, унинг кўзлари ҳеч қачон касал бўлмайди”, деган ҳадис ҳам тўқимадир.
* Бир кафт эски хурмо еб бўлса ҳам кечки овқат тановул қилинглар чунки кечки овқатни тарк қилиш қариликни келтириб чиқаради”, деган ҳадис ҳам тўқимадир.
* “Ҳар ойда ойнинг тутилиши бўйича ривоят қилинган ҳадислар ҳам тўқимадир.
* Ҳар бир юртнинг ёнғин, зилзила, қаҳатчилик, ўлим каби офатлар ва бундан бошқа офатлар билан хароб бўлиши хусусидаги ҳадислар ҳам тўқимадир. Сен булар ҳақида мушоҳада қил ҳидоят топасан.
Абу Аққол Анасдан ривоят қилган “ёмғир билан тавоф қилиш” хусусидаги ҳадис ботил бўлиб, унинг асли йўқдир.
* “Кимки азон пайтида гапирса, унда иймони кетиб қолишидан хавфсиралади”, деган ҳадис ҳам тўқимадир. Валлоҳу аълам.
Ҳадис имомлари орасида заиф ҳисобланиб, уларни ривоят қилган ҳадиси тарк этилган исмлар қуйидагилардир;
1.    Шаҳр ибн Ҳушб
2.    Ҳаммод ибн Амр ан-Насийбий
3.    Абдурраҳмон ибн Зайд ибн Аслам
4.    Айюб ибн Атаба
5.    Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ал-Жубёрий
6.    Муҳаммад ибн Сурур ал-Балхий
7.    Самъон ибн ал-Муҳдий
8.    Жаъфар ибн Ҳорун ал-Воситий
9.    Абдуллоҳ ал-Машҳур ал-Мадаиний
10.    Абу Атика ибн Тариф ибн Сулаймон
11.    Абу Аққол Ҳилол ибн Зайд
12.    Абу Саид Абдулҳамид ибн Ҳабиб Абу ал-Ишрийн
13.    Абу Зайд ибн Абдурраҳмон ибн Зайд ал-Ҳавозий
14.    Абу Саид Абдуллоҳ ибн Қис ар-Раққош
15.    Абу Саид Абдулмунъим ибн Наим.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио