Исломда саховат улуғланади, бахиллик эса қораланади. Шу маънода бахиллик ва қурумсоқликни ёмонлаш мақсадида Расулуллоҳ (с.а.в.) бундай деб марҳамат қилмишлар: ليس منا من وسع الله عليه ثم قتر على عياله “Биздан эмасдир Аллоҳ унга кенгчилик берган бўлса-ю, сўнг оиласига қурумсоқлик қилган кимса!” (1)
***
1. Дайламий 3/5271; Суютий “Жомеъ ал-аҳодис” 18/19538; “Жомеъ ас-сағир” 3/7696; ал-Муттақий “Канз ал-уммол” 26/44950.
|