Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Ҳазрати Алига (к.в.) ва аҳли байтга адоват қилмаслик ҳақида

    Расулуллоҳнинг (с.а.в.) қариндошларига адоватда бўлиш ул зотга адоват қилиш демакдир. Бинобарин, унинг оила аъзолари, севган инсонларини мусулмонлар ҳам қадрлаши, эҳтиром билан тилга олиши даркор.
    Имон ҳам исломга киришнинг энг биринчи шартларидандир. Демак, имоннинг қандай бўлиши, имонни қай ҳолатда сақлаб қолиш мумкинлигини ҳар бир мусулмон яхши билиши лозимдир.
    Расулуллоҳ (с.а.в.) юқоридаги муҳим жиҳатларга эътиборимизни қаратиб, бундай деб марҳамат қилган эканлар:
ثلاث من كن فيه فليس منى ولا أنا منه بغض على ونصب أهل بيتى ومن قال إن الإيمان كلام
“Уч нарса бор: кимда улар бўлса, у мендан эмас, мен ҳам ундан эмасман! Алига адоват қилиш, аҳли байтимга фирибгарлик қилиш ва “Имон фақат гапдир” деган кимса”. (1)
Имон фақатгина гапдан иборат эмас, у дилдан ҳам тасдиқ қилишдир. Исломий амаллар ҳам имоннинг нури ортиши ёки камайишига сабаб бўлади.    Мазкур ҳадиси шарифда Ҳазрати Али (к.в.) ва аҳли байт улуғланмоқда. Уларга адоват қилиш, уларни алдаш, таҳқирлаш қораланмоқда. “Аҳли байт” Расулуллоҳнинг (с.а.в.) аҳли оилалари – хотинлари ва фарзанду невараларидир.
Ҳазрати Али (к.в.) Расулуллоҳнинг (с.а.в.) энг севимли саҳобаларидан биридир. Ёшлар ичида энг биринчи у мусулмон бўлган эди. Расулуллоҳ (с.а.в.) суюкли қизлари – Фотимаи заҳрони (р.а.) Ҳазрати Алига (р.а.) турмушга узатган эдилар. Бинобарин, уни бошқалар ҳам севиши, қадрлаши, ҳурмат қилиши табиий ҳол. Билъакс, Ҳазрати Алига (р.а.) душманликнинг оқибати яхши эмас:
    يا على ستقاتلك الفئة الباغية وأنت على الحق فمن لم ينصرك يومئذ فليس منى
“Эй Али! Яқинда ҳақ бўлганинг ҳолда жабру зулм қилувчи золим гуруҳ сени ўлдиради. Ўша кунда кимки сенга ёрдам бермаса, мендан эмас!”. (2)

***
1. Суютий “Жамъ ал-жавомеъ” 1/91; ал-Муттақий “Канз ал-уммол” 11/33031.
2. Ибн Асокир 42/473; Суютий “Жомеъ ал-аҳодис” 23/26151; 37/40708; “Жамъ ал-жавомеъ” 1/1080; ал-Муттақий “Канз ал-уммол” 10/31716; 32970.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио