Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Дунёга берилмаслик ва одамларга насиҳат қилиш кераклиги ҳақида

    Инсоннинг дунёга муккасидан берилиши, унга сиғиниш даражасида қараши, бутун ўй-фикри фақат мол-дунё топиш ва тўплаш бўлиб қолиши исломда қораланади. Мусулмонларнинг ғам-ташвиши билан яшаш, уларга насиҳатини аямаслик эса мақбул саналади. Шу маънода Расулуллоҳ (с.а.в.) бундай деб марҳамат қилганлар:
من أصبح وهمه الدنيا فليس من الله في شيء، ومن لم يهتم بأمر المسلمين فليس منهم، ومن أعطى الذلة من نفسه طائعاً غير مكره فليس منا
“Кимки ўй-фикрлари, мақсади дунё бўлиб тонг оттирса, унга Аллоҳдан ҳеч нарса етмайди. Кимни мусулмонларнинг иши ташвишга солмаса, демак, улардан эмас. Кимки ўз нафсига мажбурий эмас, ихтиёрий равишда хорлик келтирса, демак, у биздан эмас!” (1)
Имом Ҳайсамий “Мажмаъ аз-завоид”да Ҳузайфа ибн Ямон (р.а.) томонидан ривоят қилинган ҳадисни келтирган:
من لا يهتم بأمر المسلمين فليس منهم،ومن لم يصبح ويمسي ناصحاً لله ولرسوله ولكتابه ولإمامه ولعامة المسلمين فليس منا
“Кимки мусулмонларнинг ишига қизиқмайдиган бўлса, улардан эмас. Кимки Аллоҳга, унинг расулига, унинг китобига, унинг имомига ва мусулмонларнинг оммасига насиҳат қилувчи ҳолда тонг оттирмаса ва оқшом тушурмаса, демак, у биздан эмас!” (2)

***

1. Табароний “Мўъжам ал-авсат” 1/471; Ҳайсамий “Мажмаъ аз-завоид” 11/17818.
2. Ҳайсамий “Мажмаъ аз-завоид” 1/294.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио