Мусулмонлар мусулмонлар билан бирга яшаши, бирга қўшилиши ислом шариатининг шартларидан биридир. Мусулмонлар мусулмонлар билангина оила қура оладилар. Мусулмонлар мушриклар билан бирга оила қуриб яшамаслиги, улар билан яқин жинсий муносабат ўрнатмаслиги даркор: لا تساكنوا المشركين و لا تجامعوهم فمن ساكنهم أو جامعهم فليس منا “Мушриклар билан бирга яшаманглар, улар билан жимоъ қилманглар. Кимки улар билан бирга яшаса ёки уларни жимоъ қилса, биздан эмас!” (1) Буни Имом Бухорий ўз ҳадис тўпламида зикр қилмаган бўлса-да, бироқ, унинг ҳадисларга қўйган саҳиҳлик шартига кўра саҳиҳ ҳадис эканини Имом Ҳоким таъкидлаган. (2)
***
1. Байҳақий “Сунан ал-кубро” 9/18201. 2. Ҳоким 2/2627.
|