Саҳиҳи ибн Ҳузайма

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Таҳоратни вожиб қилувчи бетаҳоратликлар ҳақидаги боблар тўплами

Хало, пешоб ва уйқудан таҳорат қилиш вожиблиги. гоҳо аллоҳ азза ва жалла ўз китобида (бирор нарсани) бир маънога кўра фарз қилиши ва худди ўшани набийси орқали бошқа бир маънода фарз қилиши мумкин. бунга далил шуки, аллоҳ азза ва жалла ўз китобида ахлат (чиқиши) ва аёлларга яқинлик қилиш таҳорат қилишни вожиб қилишига далолат қилган. чунки касал ва сафардаги одамдан ахлат келса ёҳуд аёлига яқинлик қилса ва сув топа олмаса, унга таяммум қилишни буюрган. (Аллоҳнинг) китоб(и) сувни топган одам ахлатдан ва аёлларга яқинлик қилишдан таҳорат қилиши кераклигига далолат қилади. чунки, касал ва сув топа олмаган мусофирга таҳоратни ўрнига пок тупроқ ила таяммум қилиш жорий қилинган. набий мустафо соллалоҳу алайҳи ва саллам таҳоратни ахлат ва аёлларга яқинлик қилишдан бошқа нарса билан вожиб бўлишини билдирдилар. сафвон ибн аъссал (ривоят қилган) хабарда пешоб ва уйқунинг ҳар бири таҳоратни алоҳида вожиб қилишини билдирдилар. бавл қилувчи ва ухловчи, ахлат чиқарувчи ва аёлларга яқинлик қилувчи эмаслар, балки бошқа-бошқа одамлар саналади. аллоҳ азза ва жалланинг хоҳиши ва ёрдами ила набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳукми билан таҳоратни вожиб қилувчи, аллоҳ ўз китоби (қуръон)нинг нассида зикр қилган ахлат ва аёлларга яқинлик қилишдан ташқари бетаҳоратликларни зикр қиламан. аллоҳ ўз китоб(и)да бир ҳукмни бир шарт билан, худди ўша ҳукмни китобида баён қилган шартдан бошқаси билан зикр қилиши жоиз эмас, деган илмга шўнғимаган одамларни қавлига хилоф равишда зикр қиламан.


17-Зирр ибн Ҳубайшдан ривоят қилинади:
У киши: «Сафвон ибн Аъссолга маҳсига масҳ тортиш ҳақида сўрагани бордим. У: «Эй Зирр, сени (ёнимга) нима олиб келди?» деди. «Талаби илм» дедим. У: «Эй Зирр, албатта, фаришталар толиби илмни талаб қилаётган нарсасидан рози бўлган ҳолда (оёқлари остига) қанотларини қўяди» деди. У киши (Зирр): «Ахлат келгандан сўнг маҳсига масҳ тортишдан кўнглим тўлмаяпти, сиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларидан бири эдингиз, Расулуллоҳ бу борада бирор нарса зикр қилганларини эшитганмисиз?» дедим» деди.  У: «Ҳа, йўловчи ёки мусофир бўлсак, жанобатдан бошқа ҳолда, ахлат, пешоб ва уйқу туфайли маҳсиларимизни уч кеча, уч кундуз ечмаслигимизга буюрдилар». Бу Махзумий (келтирган) ҳадисдир. Аҳмад ибн Абдаҳ (келтирган) ҳадисда: «Менга «фаришталар қанотларини... қўяди» деб  етиб келди», деди.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио