Саҳиҳи ибн Ҳузайма

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Аллоҳ азза ва жалла таҳоратни ҳамма намоз ўқишни ирода қилганларга эмас, баъзи намоз ўқишни ирода қилганларгагина вожиб қилганига далил:

 «Эй иймон келтирганлар! Намозга турмоқчи бўлсаларингиз, юзларингизни ... ювинглар...» деган оят. чунки аллоҳ азза ва ало умумий ва хусусий (масалаларда) нозил қилган  (оятларининг) баёнини Ўз набийси соллаллоҳу алайҳи васалламга топширди. набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз суннатлари билан аллоҳ ҳамма намоз ўқишни ирода қилганларга эмас, баъзи намоз ўқишни ирода қилганларгагина таҳоратни вожиб қилганлигини баён қилдилар. аллоҳ азза ва жалланинг: «Уларнинг молларидан садақа ол» деган сўзидан ҳаммасидан эмас, баъзи моллардан эканлиги каби. яна аллоҳнинг: «қариндошларга» деган сўзини набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қариндошларининг улушларини бану ҳошим билан бану абдулмуттолибни ораларида тақсим қилишлари билан ҳаммага эмас, баъзи (қариндошларига) эканлигини баён қилиб бердилар. ва яна аллоҳнинг: «ўғри эркак ва ўғри аёлнинг қўлларини кесинглар» сўзидан ҳамма эмас, баъзи ўғриларнинг (қўли кесилиши) тушунилади. чунки бир дирҳам ва ундан кам ўғирлаган кимсага ўғри дейилади. набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «динорнинг тўртдан бири ва ундан юқорисида кесиш (бор)» деган сўзлари билан аллоҳ муаъйян ўғриларни ирода қилганлигини баён қилди. аллоҳ азза ва жалла набийси соллаллоҳу алайҳи васалламга: «Ва сенга зикрни одамларга нозил қилинган нарсани ўзларига баён қилиб беришинг учун нозил қилдик» деди.

12-Сулаймон ибн Бурайдадан, у отасидан ривоят қилинади:
«Албатта Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар бир намозга таҳорат олар эдилар, Фатҳ куни бўлганида таҳорат олдилар, икки маҳсиларига масҳ тортдилар ва намозларни битта таҳорат билан ўқидилар, Умар У зотга: «Эй Расулуллоҳ, сиз қилмаган нарсангизни қилдингиз» деди. «Эй Умар, Албатта мен бу(иш)ни қасддан қилдим» дедилар. Бу Абдуроҳман ибн Маҳдий келтирган ҳадисдир.

13-Ибн Бурайдадан, у отасидан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар бир намозга таҳорат олар эдилар, фақат Макка фатҳи кунигина банд бўлиб қолдилар, бас, Пешин ва Асрни битта таҳорат билан жамлаб ўқидилар» деди.

14-Сулаймон ибн Бурайдадан, у отасидан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар бир намозга таҳорат олар эдилар, Макка фатҳи куни бўлганида эса намозларнинг ҳаммасини битта таҳорат билан ўқидилар». Абу Бакр: «Бу хабарни Муътамир ва Вакиъдан бошқа биз билганларнинг ҳеч бири Саврийдан (нақл қилиб Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга) нисбат бермади. Ушбу икки ровийдан бошқа ровийлар, шунингдек, Саврийнинг шогирдлари (бу хабарни) Суфёндан, у Муҳорибдан, у Сулаймон ибн Бурайдадан, у эса Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилишган. Улуғ кимсалар бўлмиш Муътамир ва Вакиъ бу силсилани узлуксиз, бир-бирига уланган ҳолда ёд олган бўлсалар ҳам бу ғариб (шу йўлдан бошқа йўл билан ривоят қилинмаган) хабар деб саналади.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио