Имомларнинг имоми, диёрлар фақиҳи, Ҳофиз Абу Бакр Муҳаммад ибн Исҳоқ ибн Хузайма ан-Найсобурий айтадилар: «Таҳорат китоби. Бу китобда адолатли ровийлар Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан адолатли ровийлар орқали ривоят қилиб, У зотга улаган, санадида узилиш ҳамда жароҳатли нақл қилувчилари бўлмаган мухтасар саҳиҳ муснадларнинг (санади бир-бирига улашган бўлиб, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга етказиб борилган ҳадисларни) мухтасарини Аллоҳ таолонинг хоҳиши ила зикр қиламиз».
|