Сунани Доримий

  < Олдинги Китоб бўлимлари

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга берилган фазилатлар ҳақидаги боб

47 - Ибн Аббосдан ривоят қилинади:
У киши:
«Албатта, Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни анбиёлардан ва осмон аҳлларидан (фаришталардан) афзал қилган», деди. Саҳобалар:
«Эй Абу Аббос! Аллоҳ уни (Росулуллоҳни) осмон аҳлидан нима билан афзал қилди?» деб сўрашди. Ибн Аббос деди:
«Аллоҳ само аҳли ҳақида бундай деган:
«Ва улардан (само аҳлларидан) ким «Мен Аллоҳдан ўзга илоҳман», деса, бас, буни жаҳаннам билан жазолаймиз. Золимларни шундай жазолаймиз» (Бу оятми?). Ва Аллоҳ Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга бундай деган:
«Биз Аллоҳ Сизнинг аввалги ва кейин келадиган гуноҳларингизни мағфират қилиши учун Маккани очиқ-равшан фатх қилдик». Саҳобалар:
«У зотнинг Росулуллоҳнинг анбиёлардан афзаллиги нимада?» деб сўрашди. Ибн Аббос деди:
«Аллоҳ азза ва жалла айтади:
«Биз қайси бир пайғамбарни юбормайлик, уларга (қавмига) баён қилиб бериши учун ўз қавмининг тили билан юбордик» (Ҳилолдан олинади).
Аллоҳ азза ва жалла Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга бундай дейди:
«Биз сизни бутун башарият учун пайғамбар қилиб юбордик» (Ҳилолдан олинади). Бас, Аллоҳ У зотни инсу жинларга пайғамбар қилиб юборди».

48 - Ибн Аббосдан ривоят қилинади:
«Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларидан бир нечтаси У зотнинг (чиқишларини) кутиб турган эдилар. Бас, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам чиқдилар ва уларга яқинлашиб, саҳобаларнинг музокараларини эшитдилар. Уларнинг баъзилари баъзисига эшиттириб, (қуйидаги сўзларни) айтар эдилар:
«Ажабо, Аллоҳ таоло Ўз халқи ичидан Ўзига дўст қилиб олган кишилар бор. Иброҳим алайҳиссалом - Аллоҳнинг дўсти».
Бошқаси деди:
«Ҳа, Мусо алайҳиссалом ҳақида (Аллоҳ Қуръонда) «Аллоҳ Мусога ошкор гапирди» (Ҳилолдан олинади) деган. Бундан ҳам ажабланарли нима бор?»
Яна бошқаси деди:
«Ийсо алайҳиссалом - Аллоҳнинг калимаси ва Унинг руҳи».
Бошқаси деди:
«Аллоҳ Одам алайҳиссаломни (халқлар ичидан) танлаб, саралаб олган».
Шу пайт Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам чиқдилар ва уларга салом бериб, дедилар:
«Дарҳақиқат, мен сизларнинг сўзингизни ва таажжубларингизни эшитдим. Албатта, Иброҳим алайҳиссалом Аллоҳнинг дўсти, дейилган эди. Шундай ҳам бўлди. Мусо алайҳиссалом Аллоҳнинг энг яқин сирдоши эди. Шундай ҳам бўлди. Ийсо алайҳиссалом Аллоҳнинг руҳи ва калимаси эди. Шундай ҳам бўлди. Одам алайҳиссаломни ҳам Аллоҳ Ўзи яратган халқлар ичидан саралаб олган эди. Шундай ҳам бўлди. Огоҳ бўлинглар, фахр эмаски, мен Аллоҳнинг ҳабибиман. Қиёмат куни мақтов байроғини юқори кўтараман. Фахр эмаски, Одам алайҳиссалом ва бошқалар унинг остида бўладилар. Фахр эмаски, мен Қиёмат куни шафоат қилувчи ва шафоат қилинувчиларнинг аввали бўламан. Фахр эмаски, мен жаннат эшигини очувчиларнинг аввалиман. Фахр эмаски, Аллоҳ жаннатга мен ва мен билан бирга камбағал мўминларни киргизади. Фахр эмаски, мен Аллоҳга аввалгию охирги (пайғамбарларнинг) шарафлиси бўламан».

49 - Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Мен (Қиёмат куни) биринчи бўлиб (қабрдан) чиқувчиман. Агар улар (пайғамбарлар) келсалар, мен уларнинг бошлиғи бўламан. Агар улар (бошқа пайғамбарлар) жим бўлсалар, мен уларнинг сўзловчиси бўламан. Агар улар (шафоат сўраб) туриб қолсалар, мен уларнинг шафоатчиси бўламан. Агар улар ноумид бўлсалар, мен уларга (жаннат) башоратини берувчи бўламан. У кунда (Қиёмат кунида) каромат ва (жаннатларнинг) калитлари менинг қўлимда бўлади. Мен Роббим учун Одам боласининг энг мукаррамидирман. Менинг атрофимда минг ходим айланади. Улар (қуш инида) яширинган оппоқ тухум каби ёки сочилган дурга ўхшайдилар», дедилар».

50 - Жобир ибн Абдуллоҳдан ривоят қилинади:
«Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Фахр эмаски, мен юборилган пайғамбарларнинг бошчисиман. Фахр эмаски, мен пайғамбарларнинг охиридирман. Фахр эмаски, мен шафоатчиларнинг ва шафоат қилинувчиларнинг аввалиман», дедилар».


  < Олдинги


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио