31. Ибн Аббосдан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам икки қабрнинг ёнидан ўтиб кетаётиб: «Албатта, бу иккови азобланмоқда. Азобланишлари катта нарсада эмас. Мана буниси сийдикдан тоза бўлишга эътибор бермас эди. Буниси эса, чақимчилик қилиб юрар эди»,-дедилар. Кейин бир хурмонинг хўл шохини олиб келишга буюрдилар ва иккига бўлиб, икки қабрга биттадан суқиб қўйдилар. Кейин: «Шоядки, булар қуругунча икковларидан азоб енгиллатилса», дедилар.
|