30. Абдурроҳман ибн Ҳасанадан ривоят қилинади: «Расулулоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизнинг олдимизга чиқдилар. Қўлларида қалқонга ўхшаш нарса бор эди. Бас уни қўйдилар, кейин унинг ортига ўтирдилар ва унга сийдилар. Шунда қавмдан баъзиси: «Қаранглар аёл кишига ўхшаб сийяпти»,-деди. Бас у зот буни эштдилар ва: «Бани Исроилнинг соҳибига нима етганини билмадингми? Агар уларга сийдикдан бирор нарса тегса, қайчилар билан қайчилашар эди. Бас, соҳиблари уларни бундан наҳий қилди ва шу сабабли қабрда азобланди»,-дедилар»,-деди.
|