Сунани Термизий

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Туриб бавл қилишдан қайтарилганлиги

12. Оиша розияллоҳу анҳо: «Кимки сизга «Росуллулоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам турган ҳолда бавл қилганлар», деб айтса, унга мутлақо ишонманг, у зот фақат ўтирган ҳолда бавл қилардилар», дедилар.
Абу Ийсо: «Бу бобда Умар, Бурайда ва Абдурраҳмон ибн Ҳасана розияллоҳу анҳулардан ривоятлар бор. Оиша розияллоҳу анҳонинг ҳадислари бу бобдаги энг ҳасан ва энг саҳиҳ ҳадисдир», дейдилар.           
Умар розияллоҳу анҳудан Абдуллоҳ ибн Умар ривоят қиладилар: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам турган ҳолда бавл қилаётганимни кўрдилар ва «Эй Умар, турган ҳолда бавл қилма», дедилар. Шундан сўнг ҳечам туриб бавл қилмадим».
Абу Ийсо: «Бу ҳадисни Абдулкарим ибн Абул Муҳариқ «Росуллулоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар» деб ривоят қилган. Абдулкарим аҳли ҳадисларнинг наздида заифдир (ишончсиз).
Убайдуллоҳ Нофеъ ибн Умардан қилган ривоятда эса у киши «Умар розияллоҳу анҳу «Мусулмон бўлганимдан буён туриб бавл қилмаганман», дедилар», дейилади», деганлар.
Бу ривоят Абдулкаримнинг ҳадисидан саҳиҳроқдир. Бурайда розияллоҳу анҳунинг ҳадислари ҳам ишончли эмас.
Бу қайтариш туриб бавл қилишнинг ҳаромлиги учун эмас, балки одоб юзасидандир. Абдуллоҳ ибн Масъуддан «Туриб бавл қилишинг одобсизликдир», деганлари ривоят қилинган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио