304- Исмоил ибн Муҳаммад ибн Саъд ибн абу Ваққосдан, у Амр ибн Ооснинг мавлолари ёки Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ооснинг мавлоларидан, у Абдуллоҳ ибн Амр ибн Оосдан ривоят қилади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: сизлардан бирингизни ўтириб ўқиган намози туриб ўқиган намозининг ярмичаликдир.
305- Абдуллоҳ ибн амр ибн Оос розияллоҳу анҳунинг шундай деганлари ривоят қилинади: Мадинага келганимизда унинг (мадинанинг) безгагини шиддатидан бизга вабо тегди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам инсонларнинг олдига чиқганларида улар нафл намозларини ўтирган ҳолда ўқиётган эдилар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: ўтириб намоз ўқиганнинг намози туриб ўқиганнинг намозини ярмидек.
|