Муватто

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Жума кунининг ғусли амали

223- . Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким жума куни жунубликнинг ғуслини қилса, сўнгра биринчи соатда борса, худди туя қурбонлик қилгандек бўлади. Ким иккинчи соатда борса, худди қорамол қурбонлик қилгандек бўлади. Ким учинчи соатда борса, худди шохли қўчқор қурбонлик қилгандек бўлади. Ким тўртинчи соатда борса, худди товуқ қурбонлик қилгандек бўлади. Ким бешинчи соатда борса, худди тухум қурбонлик қилгандек бўлади. Қачонки, имом (хутбага) чиқса, фаришталар зикр тинглашга ҳозир бўлурлар», дедилар».

224- Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: у киши шундай дердилар: жума кунининг ғусли ҳар бир эҳтилом бўлувчига вожибдир, жунубликдан ғусл каби.

222- Салим ибн Абдуллоҳнинг шундай дегани ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг асҳобларидан бир киши жума куни масжидга кирди, Умар ибн Хаттоб хутба қилаётган эдилар. Умар розияллоҳу анҳу шундай дедилар: бу қайси соат? (нимага бу вақтгача кечиктинг). Бас у шундай деди: Эй мўминлар амири бозорда айландим. Бас азонни эшитганимда таҳораттан бошқа нарса қилмадим. Умар розияллоҳу анҳу шундай дедилар: таҳорат ҳамми? Батаҳқиқ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ғусл қилишни буюришларини билардингку. (таҳорат ҳамми деганлари кеч қолишни устига ғусл қилиш суннатини ҳам тарк қилдингми)    

226- Абу Саъийд Худрийдан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: жума кунининг ғусли ҳар бир эҳтилом бўлувчига вожибдир. дедилар.

227- Ибн Умардан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: агар бирингиз жума намозига келса ғусл қилсин. дедилар. 
Молик шундай дедилар: кимки жума куни, куннинг бошида ғусл қилса ва бу билан жума намози ғуслини ирода  қилса, бас у ғусл унга кифоя қмлмайди то (намозга) кетишидан олдин ғусл қилмагунча. Бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ибн Умарнинг ҳадисидаги бу қавллври учун: агар бирингиз жума намозига келса ғусл қилсин.
Молик шундай деди: ким жума куни олдин ёки кейин жума ғуслини ният қилиб ғусл қилсаю сўнг таҳоратини бузувчи нарса бўлса (таҳорати синса), унга таҳоратгина вожиб бўлади, у ғусли кифоя қилади (жума ғуслини савобини олишга эришади).


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио