128- Моликдан ривоят қилинади: Унга Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аёллари Оиша розияллоҳу анҳа ҳомиладор аёл қон кўрса намозни қўяди (ўқимайди) деганлари етиб келди.
129- Моликдан ривоят қилинади: У ибн Шиҳобдан ҳомиладор аёл қон кўради? (ҳукми нима)деб сўради. У шундай деди: намоздан сақланади, Яҳё Молик: бу иш бизда.(бу ҳукм бизда ҳам шундай) деди, деди.
130- Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аёллари Оиша розияллоҳу анҳа шундай дедилар: Ҳайз ҳолимда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сочларини тарар эдим.
Абу Бакр Сиддиқнинг қизлари Асмо розияллоҳу анҳадан шундай деганлари ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бир аёл шундай деб сўради: бизга айтинг агар бизлардан биримизнинг киймига ҳайз қонидан тегса нима қилади? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: агар бирингизнинг киймига ҳайз қони тегса бас уни нажосат теккан жойини ювсин сўнг ҳаммасини(кийимми) сув билан ювсин, сўнг унда намоз ўқийверсин.
|