Муватто

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Таяммумдан келган нарсалар боби

118- Мўминларнинг онаси Оиша розияллоҳу анҳадан шундай деганлари ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга у зотнинг сафарларидан бирига чиқдик. Байдаа ёки Зотул Жайшда эканимизда мунчоғим узилиб кетди. Уни ахтариш учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам туриб қолдилар. У киши билан бирга одамлар ҳам туриб қолишди. Уларнинг сувлари йўқ эди. Одамлар Абу Бакрнинг олдига бориб:
«Оишанинг нима қилганини кўрмайсанми?! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ва у киши билан бирга одамларни ҳам тутиб қолди-ку! Одамлар сув бор жойда ҳам эмаслар, ўзлари билан сувлари ҳам йўқ», дедилар. Абу Бакр келганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сонимга бошларини қўйиб, ухлаб қолган эдилар. Бас, у (Абу Бакр) менга:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ва одамларни тутиб қолдинг. Улар сув бор жойда ҳам эмаслар, улар билан сувлари ҳам йўқ», деди.
Абу Бакр мени итоб қилиб, Аллоҳ нима дейи­шини хоҳлаган бўлса, ўшани деди ва қўли билан биқинимга турта бошлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сонимга бошларини қўйиб ётганларигина мени қимирлашдан ман қилар эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам ухлаб туриб, сувсиз бўлиб қолдилар. Бас, шунда Аллоҳ таяммум оятини нозил қилди. «Бас, пок тупроқ ила таяммум қилинглар», деди. Усайд ибн Ҳузайр (у нақиблардан бири эди):
«Эй Оли Абу Бакр, бу сизнинг биринчи баракангиз эмас», деди. Оиша айтади:
«Сўнг мен минган туяни турғизган эдик, мунчоғимни ўшанинг тагидан топдик».
Моликдан бир киши ҳозир намозга таяммум қилди, сўнг бошқа намоз ҳозир бўлди (вақти кирди), унга янги таяммум қиладими ёки уша таяммуми кифоя қиладими деб сўралди. У шундай деди: Ҳар бир намозга таяммум қилади, чунки унга ҳар бир намозга сув қидириш вожиб, бас кимки сув қидирсаю топа олмаса у таяммум қилади.
Моликдан бир киши таяммум қилди, таҳорат қилган шерикларига имои бўладими? деб сўралди, У шундай деб жавоб берди: ундан бошқаси имом бўлиши менга яхшироқ, агар у имомлик қилса ҳечқиси йўқ деб ўйлайман.
Моликдан сув топа олмаганида таяммум қилган киши, туриб такбир айтиб намозга кирганида унга ўзи билан суви бор бир инсон буч келди? деб сўралди, у шундай деди: намозини бузмасдан уни таяммум билан тамомласин, кейинги намозларга таҳорат қилсин.
Молик шундай деди: кимки намозга турганда сув топа олмаса, бас Аллоҳ таяммумда буюриган нарсага амал қилса Аллоҳга итоат қилгандир, бас сув топган бундан (таяммум қилгандан) покроқ ва намози тўлароқ эмас чунки иккалалари ҳам буюрилгандир, бас ҳар бири Аллоҳ буюриган нарсага амал қилган, албатта таҳоратда Аллоҳ буюриган амал кимки сув топса ва таяммумда эса кимки намозга киришидан олдин сув топа олмаса.
Молик жунуб киши ҳақида шундай деди: у сув топмагунча таяммум қилада, қуръондан ҳизбини ўқийди ва нафл ҳам ўқийди, албатта бу таяммум билан намоз ўқиши мумкин бўлган жойдадир.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио