Муватто

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Жунуб ғусл қилмасдан ухлашни ёки овқатланишни истагандаги таҳорати

105- Абдуллоҳ ибн Умардан шундай деганлари ривоят қилинади: Умар ибн Хаттоб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга тунда жунуб бўлишларини зикр қилдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишига шундай дедилар: таҳорат қил, закарингни ювиб сўнг ухла. 

106- Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аёллари Оиша розияллоҳу анҳадан шундай дейишлари ривоят қилинади: Агар бирингиз аёлига яқинлик қилса сўнг ғусл қилмасдан ухлашни хохласа, бас таҳорат қилмасдан ухламасин.  

107- Нофеъдан ривоят қилинади: Абдуллоҳ ибн Умар жунуб ҳолда ухлашни ёки овқатланишни хохласалар юз ва икки қўлларини тирсагигача ювардилар ва бошларига масҳ тортиб кейин овқат ердилар ёки ухлардилар.

108- Исмоил ибн абу Ҳакиймдан ривоят қилинади: Ато ибн Ясор унга шундай деб хабар берди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозлардан бирига такбир айтиб кирдалар, сўнг уларга (саҳобаларга) қўллари билан кутиб туринглар деб ишора қилдилар, бас кетиб териларида сувнинг асари бор ҳолда қайтиб келдилар.
 
109- Зубайд ибн Солттан шундай дегани ривоят қилинади: Умар ибн Хаттоб билан Журуфга бордим, қарасалар эҳтилом бўлиб ғусл қилмасдан намоз ўқиган эканлар. У киши шундай дедилар: Аллоҳга қасам бўлсинки, эҳтилом бўлдим уни сезмадим, ғусл қилмасдан намоз ўқидим. (зубайд) шундай деди: бас ғусл қилдилар ва кийимларидаги кўрган нарсаларини ювдилар ва кўринмаганини ҳам ювдилар, сўнг азон ёки иқомат айтдилар, сўнг чошгоҳ вақти бўлганда намоз ўқидилар.

110- Сулаймон ибн Ясордан ривоят қилинади: Умар ибн Хаттоб пешин вақтида Журуфдаги ерларига кетдилар, кийимларида эҳтилом асари топдилар, У киши шундай дедилар: инсонларнинг амри топширилгандан бери эҳтиломга дучёр бўлдим. Бас ғусл қилдилар ва кийимларида эҳтиломдан (униниг асаридан) кўрган нарсаларини ювдилар сўнг қуёш чиққандан кейин намоз ўқидилар. 

111- Сулаймон ибн ясордан ривоят қилинади: Умар ибн Хаттоб бомдодни имом бўлиб ўқидилар сўнг Журуфдаги ерларига кетдилар, шунда кийимларида эҳтилом асари сездилар (кўрдилар, топтилар). Бас шундай дедилар: қачонки биз ёғ еганимизда томирларимиз юмшади (шу сабабли эҳтилом бўлдик) Бас ғусл қилдилар ва кийимларидаги эҳтиломни (униниг асарини) ювдилар сўнг намозларини қайтадан ўқидилар.

112- Яҳё ибн Абдурраҳмон ибн Ҳотибдан ривоят қилинади: У Умар ибн Хаттоб билан бир гуруҳ отлиқда, улар орасида Амр ибн Оос ҳам бор эдилар, умра қилди. Албатта Умар ибн Хаттоб йўлнинг баъзи жойида баъзи сувларга яқин жойларда тунда дам олишга тўхтар эдилар, бас Умар розияллоҳу анҳу тонгга яқин эҳтилом бўлдилар ва бу отлиқда сув топа олмадилар, от миниб сувгача юрдиларда то тонг отгунча у эҳтиломдан кўрганларини ювдилар, шунда у кишига Амр ибн Оос: бизда кийим бўлиб тонг оттирдингиз, киймингизни қўйинг ювиб қўйилсин, дедилар, Умар ибн Хаттоб шундай дедилар: Во ажабо сизга эй Амр ибн Оос, агар сиз кийим топа олсангиз, ҳамма инсонлар ҳам топадими? Аллоҳга қасам бўлсинки, агар буни қилганимда суннат бўларди, балки кўрганимни юваман ва кўрмаганимга сув сепаман.
Молик киймида эҳтилом асарини кўрган лекин бўлганини эслай олмайди, тушида бирор нарсани кўрганини ҳам эслай олмаган киши ҳақида шундай деди: охирги уйқусидан кейин ғусл қилсин, агар у уйқудан кейин намоз ўқиган бўлса, уни қайтариб ўқисин, чунки киши эҳтилом булиб ҳеч нарса кўрмаслиги мумкин ёки кўриб эҳтилом бўлмаслиги мумкин, агар у киймида сув топса (кўрса сезса) ғусл вожиб бўлади, бу Умар розияллоҳу анҳу оҳирги уйқуларигача ўқиган намозларини қайтариб ўқиганлари, ундан олдидагини қайтармаганликлари учун.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио