Муватто

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Қачонки хатна қилинган жой хатна қилинган жойга тегса ғуслнинг амали

100- Саъийд ибн Мусаййибдан ривоят қилинади: Умар ибн Хаттоб ва Усмон ибн Аффон ва Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аёллари Оиша розияллоҳу анҳум шундай дердилар: «Қачонки хатна қилинган жой хатна қилинган жойдан ўтса, батаҳқиқ, ғусл вожиб бўлади».
 
101- Абу Салама ибн Абдурраҳмон ибн Авфдан ривоят қилинади: У  Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аёллари Оиша розияллоҳу анҳадан ғуслни нима вожиб қилши ҳақида сўрадим деди: У зот: Биласанма эй абу Салама, сен товуқ қичқирганини эштса орқасидан қичқирадиган жўжага ўхшайсан, қачонки хатна қилинган жой хатна қилинган жойдан ўтса. (Оиша онамизнинг бу гапларини маноси, сен ҳали балоғатга етмасанг ҳам катталар бу ҳақида гапирса гапираяпсан).     

102- Саъийд ибн Мусаййибдан ривоят қилинади: Абу Мусо ал- Ашъарий Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аёллари Оиша розияллоҳу анҳанинг ҳузурларига келиб, уларга шундай деди: менга Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларининг бир ишдаги ихтилофлари оғир бўлди, мен сиздан у ҳақида сўрашни буюк деб биламан (бу саволдаги очиқлик сабибидан). Шунда у зот: онангдан нима сўраган бўлсанг мендан ҳам сўрайвер, у шундай деди: киши оиласига тегди (яқинлик қилди), маний туширмади? У зот: Қачонки хатна қилинган жой хатна қилинган жойдан ўтса, батаҳқиқ, ғусл вожиб бўлади. дедилар, Абу Мусо ал- Ашъарий: Сиздан кейин бу ҳақида ҳеч кимдан ҳеч қачон сўрамайман.           

103- Усмон ибн Аффоннинг мавлолари Абдуллоҳ ибн Каъбдан ривоят қилинади: Маҳмуд ибн Лубайд Ансорий Зайд ибн Собиттан бир оиласига (тегади) яқинлик қилди, маний туширмади, Зайд: ғусл қилади. деди, Маҳмуд унга шундай деди: Албатта Убай ибн Каъб ғусл қилмайди дерди, бас унга Зайд ибн Собит шундай деди: албатта Убай ибн Каъб ўлишидан олдин бундан қайтган. (бу қавлдан)

104- Нофеъдан ривоят қилинади: Абдуллоҳ ибн Умар шундай дерди: Қачонки хатна қилинган жой хатна қилинган жойдан ўтса, батаҳқиқ, ғусл вожиб бўлади.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио