Муватто

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Бош ва қулоққа масҳ тортиш боби

66- Нофеъдан ривоят қилинади: Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳума икки бармоқлари билан икки қулоқларига масҳ тортиш учун сув олардилар, деди.

67-  Яҳёдан ривоят қилинади: Моликка: Жобир ибн Абдуллоҳ ал-Ансорий саллага масҳ тортиш ҳақида сўралди, У зот: йўқ ҳатто сочга сув билан масҳ тортилсин. деб жавоб берганлари хабари етиб келди.   

68- Ҳишом ибн Урвадан ривоят қилинади: У кишининг отаси Урва ибн аз-Зубайр саллаларини ечиб бошларига сув билан масҳ тортардилар.

69 – Нофеъдан ривоят қилинади: У Сафия бинт аби Убайдани Абдуллоҳ ибн Умарнинг аёлини юз ниқобини ечиб бошига сув билан масҳ тортганини кўрарди, Нофеъ ушанда ёш эди.
Молик саллага ва юз ниқобига масҳ тортиш ҳақида сўралди, У: Эркак салласига ва аёл юз ниқобига масҳ тортиши мумкин эмас бас улар бошларига масҳ тортсин. деди.
Моликдан бир киши таҳорат қилиб бошига масҳ тортишни унитди ҳатто таҳоратининг суви қуриди? деб сўрашди. У: Бошига масҳ тортсин деб биламан агар намоз ўқиган бўлса қайтариб ўқисин.

70- Муғийра ибн шуъбадан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Табук жангида ҳожатлари учун чиқдилар, Муҳийра: мен ҳам у зот билан бирга бордим бас Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам келдилар мен у зотга сув қуйиб бердим у зот юзларини ювдилар сўнг жуббаларини енгидан қўлларини чиқармоқчи эдилар жуббанинг енги торлигидан уларни чиқара олмадилар, сўнг уларни жуббанинг тагидан чиқардилар ва икки қўлларини ювдилар ва бошларига масҳ тортдилар ва икки маҳсиларига масҳ тортдилар, ва  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кеганларида (қайтгнларида) Абдурраҳмон ибн Авф имом бўлиб бир ракатни ўқиб  бўлган эди бас Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қолган иккинчи ракатни ўқидилар одамлар даҳшатга тушдилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тугатганларида: Яхши қилибсизлар, дедилар.

71- Нофеъ ва Абдуллоҳ ибн Динордан ривоят қилинади: Абдуллоҳ ибн Умар Куфага Саъд ибн аби Ваққосни олдига кеганларида у (Саъд) у ерни амири эди, маҳсига масҳ тортганини кўрдилар ва уни инкор қилдилар Саъд: Отангни олдига борсанг ундан (бу ҳақида) сўра, деди, Абдуллоҳ келганида у ҳақида Умардан сўраш эсидан чиқди ҳатто Саъд келди ва: отангдан сўрадингми? деди, у: йўқ, деди. Абдуллоҳ ундан сўради, Умар: агар икки оёғингни маҳсига суққанингда пок бўлса уларга масҳ торт, дедилар, Абдуллоҳ: агар биримиз ғоит қилган бўлсачи? Деди Умар: Ҳа агар бирингиз ғоит қилган бўлса ҳам. дедилар.

 72- Нофеъдан ривоят қилинади: Абдуллоҳ ибн Умар бозорда таҳорат ушатдилар (бавл қилдилар) сўнг таҳорат қилиб юзларини ва икки қўлларини ювдилар ва бошларига масҳ тортдилар сўнг масжидга кирганларида жаноза намозига чақирилдилар, икки маҳсиларига масҳ тортдилар сўнг жанозани ўқидилар.
 
73- Саъийд ибн Абдурраҳмон ибн Руқайшдан ривоят қилинади: Анас ибн Молик Қубога келганларини кўрдим, таҳорат ушатдилар (бавл қилдилар), сўнг сув келтирилди ва таҳорат қилдилар, сўнг масжидга бориб намоз ўқидилар. 
Яҳё айтадиларки, “Моликдан бир киши намозга таҳорат қилди, сўнг маҳсисини кийди сўнг таҳорат ушатди (бавл қилди) сўнг уни ечиб қайтариб кийди. Таҳоратни бошидан қиладими, деб сўралди”
У шундай деди: Маҳсисини ечиб оёғини ювсин, маҳсини оёғига таҳоратнинг поклиги билан кийган киши масҳ тортади, лекин маҳсини оёғига  таҳоратсиз ҳолда кийган киши масҳ тортмайди.
(Яхё) деди: “Моликдан бир киши маҳси кийган  ҳолда таҳорат қилиб масҳ тортишни унутди. Таҳоратининг суви қуриди. Намоз ўқиди, деб сўралди” 
У шундай деди: масҳ тортиб намоз ўқисин. Таҳоратини қайтармасин.
Моликдан бир киши оёғини ювиб, сўнг маҳсисини кийиб, сўнг таҳоратни бошидан  қилсачи? Деб сўралди.
У шундай деди: маҳсисини ечсин, сўнг таҳорат қилсин ва оёғларини ювсин.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио