Муватто

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Олов ўзгартирган нарсадан таҳорат қилмаслик

47-  Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қўйнинг кифтини едилар ва намоз ўқидилар, таҳорат қилмадилар».

48-   Бушайр ибн Ясор Сувайд ибн ан-Нуъмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан Хайбарга чиқдик. Саҳбога етганимизда (Хайбарга яқин жой) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тўхтаб,  асрни ўқидилар сўнг У зот овқат буюридилар. Фақатгина талқон келтирилди. Бас уни қўйишга буюридилар бас уни сувга аралаштириб бмшатилди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам едлар ва биз едик. Сўнг У зот шом намозига тураётиб оғизларини яхшилаб чайдилар. Биз ҳам чайдик сўнг намоз ўқидилар таҳорат қилмадилар».

49- Робиъа ибн Абдуллоҳ ибн ал-Ҳудайрдан ривоят қилинади: У Умар ибн Хаттоб билан кечги овқатни еди сўнг намоз ўқиди, таҳорат қилмади.

50- Абон ибн Усмондан ривоят қилинади: Усмон ибн Аффон нон ва гўшт едилар сўнг оғиз ва қўлларини ювдилар ва икки қўлларини юзларига артдилар сўнг намоз ўқидилар таҳорат қилмадилар».

51- Моликга: Али ибн аби Толиб ва Абдуллоҳ ибн Аббос олов ўзгартирган нарсадан таҳорат қилмас эдилар, деган хабар етди. 

52- Яҳё ибн Саъийд Абдуллоҳ ибн Аъамир ибн Робиъадан ривоят қилади: Бир киши намозга таҳорат қилиб олов теккан (оловда пиширилган) таом еса, таҳорат қиладими? Деб сўради, У: Отам буни қилиб таҳорат қилмасликларини кўрганман, деди.

53- Абу Нуъайм Ваҳб ибн Кайсондан ривоят қилинади: Жобир ибн Абдуллоҳ ал-Ансорий: Абу Бакр Сиддиқ гўшт еб сўнг таҳорат қилмай намоз ўқиганларини, кўрдим, деди.

54- Муҳаммад ибн ал-Мункадирдан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таомга таклиф қилиндилар, олдиларига нон ва гўшт қўйилди ва у зот ундан едилар сўнг таҳорат олиб намоз ўқилилар сўнг у таомдан қолганини келтирдилар ва у зот ундан едилар сўнг намоз ўқидилар таҳорат қилмадилар (олмадилар).

55- Абдурраҳмон ибн Язид ал-Ансорийдан ривоят қилинади: Анас ибн Молик Ироқдан келдилар ва у кишининг зиёратларига Абу Толҳа ва Убай ибн Каъаблар кирдилар, бас уларга олов теккан (оловда пиширилган) овқат қўйилди ва ундан едилар, Анас ўрниларидан туриб таҳорат олдилар, Абу Толҳа ва Убай ибн Каъаб: Бу нима эй Анас! Ироқчасими? дедилар, Анас: Қани энди шуни қилмасам эди, дедилар, Абу Толҳа ва Убай ибн Каъаб ўрниларидан турдилар намоз ўқидилар таҳорат қилмадилар.

56- Ҳишом ибн Урвадан у киши оталаридан ривоят қиладилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан иститоба (халода покланиш) ҳақида сўралди, У зот: Сизлардан бирингиз учта кесак топа олмайдими? дедилар.

57- . Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мақбарага чиқдилар-да:
«Ассалому алайкум, эй мўмин қавмлар диёри! Албатта, биз ҳам сизга қўшилувчимиз. Биродарларимизни кўрмоқни хуш кўрдим», дедилар.
«Эй Аллоҳнинг Расули, биз биродарларингиз эмасмизми?» дейишди.
«Сизлар саҳобаларимсиз. Биродарларимиз ҳали-ҳануз келганларича йўқ Мен уларни ҳовуз устида кутиб олувчиман.», дедилар.
«Эй Аллоҳнинг Расули, ўз умматингиздан ҳали-ҳануз келмаганларини қандоқ танийсиз?» дейишди.
«Айтинг-чи, бир одамнинг қоп-қора отлар ичида юзи ва оёқ-қўллари оппоқ порлаган отлари бўлса, у отларини таний оладими?» дедилар.
«Албатта, эй Аллоҳнинг Расули», дейишди.
«Албатта, улар таҳоратнинг асаридан юзлари ва оёқ-қўллари порлаган ҳолда келурлар. Мен уларни ҳовуз устида кутиб олувчиман. Огоҳ бўлингким, албатта, бир гуруҳ одамлар менинг ҳовузимдан худди қочган туяни қайтарилганидек қайтарилурлар. Мен:
«Ҳой, бу ёққа келинглар! Ҳой, бу ёққа келинглар! Ҳой, бу ёққа келинглар!» деб уларга нидо қилурман. Шунда:
«Батаҳқиқ, улар сендан кейин ўзгартириб юбордилар», дейилади. Мен:
«Ундоқ бўлса, ҳалок бўлсинлар, ҳалок бўлсинлар ҳалок бўлсинлар», дейман», дедилар».

 58- Усмон ибн Аффонни мавлолари Ҳумрондан ривоят қилинади: Усмон ибн Аффон ўз жойларига ўтирдилар шунда муаззинлари келди ва аср намозини эълон қилди, У зот таҳоратга сув сўрадилар ва таҳорат қилдилар, (Аллоҳга қасамки сизларга айтадиган гапим Аллоҳнинг китобида бўлмаганида сизларга уни айтмас эдим, сўнг: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Қайси бир одам жуда яхшилаб таҳорат қилсаю кейин намоз ўқиса, у билан ундан кейинги намозни ўқигунча бўлган нарсалар мағфират қилинади. деганларини эштдим деди.
Яҳё: Молик: Бу оятни (...) қасд қилган деб ўйлайман, деди. деди.
     
59-Абдуллоҳ ас-Сонабиҳийдан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Агар, мўмин банда таҳорат қилса, бас, у оғзини чайса оғзидан хатолари чиқади, агар у бурнини қоқса бурнидан хатолари чиқади, агар у юзини ювса юзидан хатолари чиқади то қовоғини четларигача,  агар, икки қўлини ювса икки қўлидан хатолари чиқади то тирноқлари остигача,  агар бошига масҳ тортса бошидан хатолари чиқади то икки қулоғигача, агар икки оёғларини ювса икки оёғидан хатолари чиқади то тирноқлари остигача», дедилар», сўнг: (масжидга қараб юриши ва намози унга нафл булади) дедилар.

60- Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Вақтики, мусулмон ёки мўмин банда таҳорат қилса, бас, у юзини ювганида ўша сув ёки ўша сувнинг охирги қатраси ила унинг икки кўзининг назари орқали қилган хатолари юзидан тўкилади. Вақтики, икки қўлини ювса, ўша сув ёки ўша сувнинг охирги қатраси ила унинг икки қўли билан қилган хатолари тўкилади. Вақтики, икки оёғини ювса, ўша сув ёки ўша сувнинг охирги қатраси ила икки оёғи билан юриб қилган хатолари тўкилади. Шундоқ қилиб, у гуноҳлардан пок бўлиб чиқади», дедилар»

61- Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрганимда аср вақти кирган эди кишилар таҳоратга сув сўрадилар ва топа олмадилар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бир идишда сув келтирилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам панжаларини у идишнинг ичига солдилар сзнг ундан таҳорат қилишга буюридилар. Анас розияллоҳу анҳу айтдиларки, «Мен У зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг панжалари орасидан сув отилиб чиқишини кўрдим, бас кишилар охириларигача таҳорат қилдилар».

62- Нуъайм ибн Абдуллоҳ ал-Мужмирдан ривоят қилинади: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу: Кимкий жуда яхшилаб таҳорат қилсаю сўнг намозни қасд қилиб чиқса у қасдини ўзгартирмагунча намоздадир бас унга ҳар икки қадамидан бирида бир яхшилик ёзилади, иккинчисида ундан бир ёмонлик ўчирилади, агар бирингиз иқоматни эштса тез юрмасин, бас ажри савоби кўпингиз уйи узоқроғингиздир. деганларини эшитдим, деди. улар: Нимага бундай Эй Абу Ҳурайра, дедилар. У зот: Қадамлар кўпайишлиги учун. дедилар.

63- Яҳё ибн Саъииддан ривоят қилинади: Саъиид ибн Мусаййиб ғоитдан сув билан таҳорат қилиш ҳақида сўралди, У: У аёлларнинг таҳоратидир, деганини эшитдим деди.

64- Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Вақтики, сизлардан бирортангизнинг идишини ит яласа, у (идиш)ни етти марта ювсин», дедилар».

65- Моликка: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Тўғри бўлинглар бас ҳисоблай олмайсизлар (тўғри бўлсанглар сизга бериладиган савобни), ва амал қилинглар бас амалларингизни энг яхшиси намоздир, бас таҳоратга фақатгина мўмин киши муҳофаза қилади. деганлари етиб келди.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио