Баро розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саждалари, рукуълари ва қаъдалари ҳамда икки сажда орасида (ўтиришлари) деярли бир-бирига яқин эди”.
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу айтади: “Тугатишда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан намози қисқароқ кишининг ортида намоз ўқидим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон “Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ” десалар, қиём турардилар. Ҳатто биз: “Дарҳақиқат эсларидан чиқардилар”, дердик. Сўнгра такбир айтиб сажда қилардилар ва икки сажда орасида ўтирардилар. Ҳатто биз: “Дарҳақиқат эсларидан чиқардилар”, дердик.
Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳу айтади: “Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни кузатдим – Абу Комил айтади – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни намозда кузатдим. У зотнинг қиёмларини ракатлари ва саждалари каби, ракатдаги мўътадилликларини саждалари каби топдим. Икки сажда орасидаги жалсалари салом ва тугатиш орасидаги саждалари деярли бир-бирига яқин эди”.
|