Сунани Абу Довуд

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Ким намозида китобнинг “фотиҳа”си қироатини тарк қилса ҳақида

Абу Саид (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади. У шундай деди:
“Биз Китобнинг “Фотиҳа”сини ва муяссар бўлганни қироат қилишга буюрилдик”.

Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу) хадис айтиб берди. У шундай деди:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга:
“Чиқиб, Мадинада нидо қил, албатта, намоз Қуръондан ҳеч бўлмаса Китобнинг “Фотиҳа”си, ундан зиёда бўлган нарса билангина намоз бўлади”, дедилар”.

Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади. У шундай деди:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мени намоз Китобнинг “Фотиҳа”си, ундан зиёда бўлган нарса билангина намоз бўлади”, деб нидо қилишимга буюрдилар”.

Ҳишом ибн Зуҳранинг мавлоси Абус-Саиб шундай деди:
“Мен Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)нинг шундай деяётганини эшитдим:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Ким намоз ўқиса-ю, унда Уммул Қуръонни ўқимаса, бас, у (намоз) ноқисдир, ноқисдир, ноқисдир, батамом эмасдир”, дедилар”. (Абус-Саиб):
“Эй Абу Ҳурайра, албатта, мен аҳёнда имомнинг ортида бўламан?!” деди. (Абус-Саиб) шундай деди:
“У киши тирсагимдан ушлаб:
“Эй Форисий, уни ичингда ўқи! Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деяётганларини эшитдим:
“Аллоҳ таоло шундай деди:
“Намозни Ўзим ила бандам орасида иккига тақсим қилдим ва бандамга сўраган нарсаси”. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
“Қироат қилинглар, банда:
“Алҳамду лиллаҳи Роббил аламийн”, дейди, Аллоҳ азза ва жалла:
“Бандам Менга ҳамд айтди”, дейди. Банда:
“Ар-Роҳманир Роҳийм”, дейди, Аллоҳ азза ва жалла:
“Бандам Менга сано айтди”, дейди. Банда:
“Малики явмиддин”, дейди. Аллоҳ азза ва жалла:
“Бандам Мени улуғлади”, дейди. Банда:
“Иййака наъбуду ва иййака настаъийн”, дейди. Аллоҳ:
“Бу Мен билан бандам ўртасида, бандамга сўраган нарсаси”, дейди. Банда:
“Иҳдинас сиротол мустақийм, сиротоллазийна анъамта алайҳим ғойрил мағзуби алайҳим ва лаззоллийн”, дейди. Аллоҳ:
“Бу бандам учундир ва бандамга сўраган нарсаси”, дейди”.

Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга (санади) етиб борган ҳадисда:
«Китобнинг «Фотиҳа»си ва ундан бошқани қироат қилмаган киши учун намоз бўлмас», (дедилар)».
Суфён: “(Бу) ёлғиз намоз ўқиётган киши учундир”, деган.
 
Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ор¬қаларида бомдод намозида эдик. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қироат қилдилар, қироат у зотга оғир бўлди. Фориғ бўлгач:
“Эҳтимол, имомингиз ортидан қироат қилаётгандирсиз?” дедилар. Биз:
“Ҳа, шундай, эй Аллоҳнинг Расули”, дедик. У зот:
“Фақат китобнинг “Фотиҳа”сидан бошқада ундоқ қилманглар. Чунки ким уни ўқимаса, намози бўлмас”, дедилар”.

Нофеъ айтади:
“Убода ибн Сомит бомдод намозига кеч қолди. Муаззин Абу Нуъайм намозга турди. Абу Нуъайм  одамларга намоз ўқиб берди. Убода келди. Мен у билан бирга эдим. Абу Нуъаймнинг ортидан сафга турдик. Абу Нуъайм қироатни жаҳрий қиларди. Убода “Уммул Қуръон”ни (яъни “Фотиҳа”ни) қироат қилди. Тугатгач Убодага:
“Абу Нуъайм жаҳрий қироат қилар экан, сиз ҳам “Уммул Қуръон”ни қироат қилганингизни эшитдимми?” дедим. У:
“Ҳа, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга қироати жаҳрий қилинадиган баъзи намозларни ўқиб берар эдилар. У зотда қироат чалкашди. Тугатгач бизга юзланиб:
“Қироатни жаҳрий қилганимда сизлар ҳам қироат қиляпсизлармия?” дедилар. Шунда баъзимиз:
“Биз ана шундай қиляпмиз”, дейишди. У зот:
“Йўқ, (ўзимча), менга нима бўлдики, Қуръон менга   қийинлашяптимикан, дебман. Қачон (қироатни) жаҳрий қилсам Қуръондан “Уммул Қуръон”дан бошқа бирор нарсани қироат қилманглар”, дедилар”, деди.

Ибн Жобир, Саъийд ибн Абдулазиз ва Абдуллоҳ ибн Алолар Макҳулдан, у Убода розияллоҳу анҳудан Робиъ ибн Сулаймон ҳадисига ўхшаш ҳадисни ривоят қилишган ва:
“Макҳул Шом, Хуфтон  ва Бомдодга Китобнинг Фотиҳасини ҳар бир ракатга махфий ўқир эди”, дейишган. Макҳул айтади:
“Имом жаҳрий қиладиганда қачон Китобнинг Фотиҳасини қироат қилиб, сукут қилса уни (Фотиҳа сурасини) махфий ҳолда ўқигин. Агар сукут қилмаса уни ундан олдин, у билан бирга ва ундан кейин ўқигин. Уни ҳар қандай ҳолда ҳам тарк қилмагин”.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио