Сунани Абу Довуд

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Пешин намозига (қилинадиган) қироат тўғрисида келган нарсалар ҳақида

Ато ибн Абу Рабоҳдан ривоят қилинади:
“Албатта, Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу) шундай деди:
“Ҳар бир ўқиладиган намозда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизларга эшиттирганларини сизларга эшиттирдик ва бизларга нимани махфий қилган бўлсалар, сизларга ҳам (ўшани) махфий қилдик”.

Абу Қатода (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади. У шундай деди:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга намозни ўқиб берар эканлар, пешин ва аср намозининг аввалги икки ракатида китобнинг «Фотиҳа»си ила икки сура ўқир, аҳёнда оятни эшиттириб қўяр эдилар. Пешиннинг биринчи ракатида узоқ қилар, иккинчисида қисқа қилар эдилар. Бомдодда ҳам худди шундоқ қилар эдилар”.
Абу Довуд шундай деди: “Мусаддад китобнинг “Фотиҳа”си ва сурани зикр қилмаган”.

Юқоридаги ҳадис баъзи ўзгаришлар ила такрор келган. Унда Ҳаммамдан:
“Биринчи ракатда (қироатни) узун қилар, иккинчисида узун қилмас эдилар. Шунингдек аср намозида ҳам ва шунингдек тонг намозида ҳам”, зиёдасини  ривоят қилинган.

Абу Қатода (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади. У шундай деди:
“Бас, биз, у зотнинг ана шундан, инсонлар биринчи ракатга етиб келмоқларини хоҳлаганлар, деб гумон қилдик”.

Абу Маъмар шундай деди:
“Хаббобдан:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам пешин ва асрга қироат қилармидилар?” деб сўрадик. У:
“Ҳа”, деди. Биз:
“Уни нимадан билар эдингиз?” дедик. У:
“Соқолларининг қимирлашидан”, деди”.

Абдуллоҳ ибн Абу Авфо (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади:
“Албатта, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам пешин намозидан биринчи ракатга турганларида, ҳатто қадам товушлари ҳам эшитмас эди”.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио