Сунани Абу Довуд

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Ҳасир*даги намоз ҳақида

* Ҳасир деб бўйрага айтилади. У хумрадан узунроқ бўлади.

Анас ибн Моликдан ривоят қилинади. У шундай деди:
“Ансорлардан бўлган бир киши:
“Эй Аллоҳнинг Расули, албатта, мен семиз кишиман – у (дарҳақиқат) семиз эди – сиз билан бирга ( жамоат) намозини ўқишга тоқатим етмайди – у зот учун таом тайёрлаб уйига чақирди – намоз ўқиб беринг, қандай ўқиганингизни кўриб сизга иқтидо қилай”, деди. У зотга ўзларининг ҳасир (бўйралари)ни солиб беришди. (Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам) туриб икки ракат намоз ўқидилар”. Фулон ибн ал- Жоруд Анас ибн Моликка:
“Зуҳо намозини (доим) ўқирдиларми?” деди. У:
“Фақат ўша куни (ўқиганларини) кўрдим”, деди.

Анас ибн Молик (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади:
“Албатта, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Умму Сулаймни зиёрат қилар, аҳёнда намоз вақти бўлиб қолса, бизнинг ерга солиб қўйган бисотимизда намоз ўқир эдилар. У бўйра бўлиб, устидан сув сепиб турар эдик”.

Муғийра ибн Шуъбадан ривоят қилинади.  У шундай деди:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бўйра ва ошланган тери устида намоз ўқир эдилар”.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио