* Хумра юзни беркитадиган ёпинчиқ бўлиб, бу ўринда жойнамоз маъносида келган. Зеро жойнамоз ҳам ернинг юзини беркитиб туради.
Маймуна ибн Хорис шундай деди: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз ўқир эканлар мен ёнларида хайзли ҳолда бўлардим. Кўпинча сажда қилсалар кийимлари менга тегарди. Одатда хумрада намоз ўқир эдилар”.
|