Сунани Абу Довуд

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Кавушдаги намоз ҳақида

Абдуллоҳ ибн Соибдан ривоят қилинади. У шундай деди:
“Мен Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг фатҳ кунида намоз ўқиётганларини кўрдим. Икки кавушларини чап томонларига қўйган эдилар”.

Абдуллоҳ ибн Соиб (розияллоҳу анҳу) дан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга Маккада бомдодни ўқиб бердилар. “Мўминун” сурасини бошлаб Мусо ва Ҳоруннинг ёки Мусо ва Ийсонинг зикрига келганларида – шак қилган ибн Аббоддир ёки ихтилоф қилдилар – у зотни йўтал тутиб қолди, (қироатни) тарк қилиб, рукуъ қилдилар. Абдуллоҳ ибн Соиб ана шунга ҳозир (гувоҳ) эди”.

Абу Саид ал-Худрий (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади. У шундай деди:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам асҳобларига намоз ўқиб бераётиб, бирдан ковушларини ечиб, ўзларидан чап томонга қўйдилар. Буни кўргач, қавм ҳам ковушларини ечди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозни ўқиб бўлганларидан кейин:
“Кавушларингизни ечишга сизларни нима мажбур қилди?” дедилар. Улар:
“Сиз ковушларингизни ечганингизни кўриб, биз ҳам ечдик”, дейишди. Шунда у зот:
“Жаброил алайҳиссалом келиб менга уларда тезак борлигини хабар қилди”, дедилар ва:
“Қачон бирортангиз масжидга келса, назар солсин, агар ковушларида нопоклик ёки азият кўрса артиб ташласин ҳамда улар билан намоз ўқийверсин”, деб (қўшиб қўйдилар)”.

Ҳадис (ровийларнинг баъзи ихтилофи билан) такрор келган.

Яъло ибн Шаддод ибн Авс отасидан ривоят қилади. У шундай деди:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
“Яҳудийларга хилоф (иш тутинглар), албатта, улар кавушлари ва махсиларида намоз ўқишмайди. (Яъни, ибодат қилишмайди)”.

Амр ибн Шуайб отасидан, у бобосидан ривоят қилади. У шундай деди:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ялангоёқ ва кавушли ҳолда намоз ўқиётганларини кўрдим”.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио