Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозда кийимни осилтиришдан ва одам оғзини тўсишидан наҳий қилдилар”. Абу Довуд шундай деди: “Бу ҳадисни Исл Атодан, у Абу Ҳурайрадан: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам намозда кийимни осилтиришдан наҳий қилдилар”, жумласини ривоят қилган.
Ибн Журайж шундай деди: “Атони кўп бор кийимини осилтирган ҳолда кўрдим”. Абу Довуд шундай деди: “Ушбу (хабар) нариги ҳадисни заиф қилади”.
|