Сунани Абу Довуд

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Имомга эргашишликда маъмум (имомга эргашувчи)га буюриладиган нарсалар ҳақида

Муовия ибн Абу Суфёндан ривоят қилинади. У шундай деди:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
“Мендан рукуъ ва саждада ўтиб кетманглар. Чунки, қачон агар рукуъ қилганимда сизлардан ўтиб кетсам, (рукуъдан бошимни) кўтарганимда менга етиб оласизлар. Албатта, мен дарҳақиқат кексайиб қолдим”.

Абу Исҳоқдан ривоят қилинади. Ушундай деди:
“Мен Абдуллоҳ ибн Язид ал-Хотмийнинг инсонларга хутба қилаётганини эшитдим. У шундай деди:
“Бизга Барро ҳадис айтиб берди - у ёлғончи эмасдир* – албатта улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга бошларини рукуъдан кўтарсалар, қиём ҳолида турардилар. Агар у зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аниқ саждага кетганларини кўрсаларгина сажда қилардилар”.

*“Ушбу жумла Абу Исҳоққа тегишли бўлиб, у Барро ибн Озибни эмас, балки  Абдуллоҳ ибн Язид ал-Хотмийни назарда тутмоқда. Чунки Барро ибн Озиб улуғ саҳобийлардан бўлиб, у ҳақида бундай иловани қилиш муҳаддислар наздида одобсизликдир”, деган сўзни Яҳё ибн Муъин айтади. Лекин уламолар наздида бу фикр тўғри эмасдир . Чунки бу илова билан саҳобани оқлаш мақсад қилинмай, балки ҳадиснинг қувватини ошириш назарда тутилган. Абдуллоҳ ибн Язид ҳам саҳобадир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳам содиқул масдуқ дейишарди.

Барродан ривоят қилинади. У шундай деди:
“Биз Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга намоз ўқирдик. Биздан бирор киши ҳатто Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам (пешоналарини саждага) қўйганларини кўргунча белини кўтармас эди”.

Муҳориб ибн Дисар шундай деди:
“Мен Абдуллоҳ ибн Язиднинг минбарда туриб шундай деяётганини эшитдим:
“Барро менга ҳадис айтиб берди. Албатта, улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга намоз ўқирдилар. Агар у зот рукуъ қилсалар, рукуъ қилишарди. Агар “Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ”, десалар, токи у зот пешоналарини ерга қўйгунларига қадар қиём ҳолда туришарди. Сўнгра у зот соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашар эдилар”.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио