Абдуллоҳ ибн Амрдан ривоят қилинади: “Албатта, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: “Агар имом намозни тугатса ва ўтириб, гапиришдан олдин таҳоратини синдирса, унинг ва ортидаги намозини тугатган кишиларнинг намози батаҳқиқ, тамомига етибди”.
Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. У киши шундай деди: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Намознинг калити покликдир, унинг ҳаром қилувчиси такбирдир ва ҳалол қилувчиси саломдир”, дедилар”.
|