Анас ибн Моликдан ривоят қилинади. “Албатта, унинг момоси Мулайка Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ўзи тайёрлаган таом учун чақирди. Бас, у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам ундан едилар, сўнгра: “Сизлар билан намоз ўқишим учун такбир айтинг”, дедилар”. Анас шундай деди: “Шунда мен узоқ вақт ишлатилганидан қорайиб кетган бўйрамизнинг устига туриб, унга сув сепдим. Бас, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг устида турдилар. Мен ва етим у зотнинг орқаларида, кампир эса бизнинг орқамизда сафга турди. У зот бизга икки ракат намоз ўқиб бердилар. Сўнгра у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам жўнаб кетдилар”.
Абдураҳмон ибн Асвад дадасидан ривоят қилади. У шундай деди: “Алқама ва Асвад Абдуллоҳ (ибн Масъуд)дан киришга изн сўрашди. Биз унинг эшигида узоқ ўтириб қолдик. Жория чиқиб, у иккиси учун изн сўраган эди, уларга изн берди. Сўнгра мен ва унинг ўртасида туриб намоз ўқиди. Кейин: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг худди шундай қилганларини кўрганман”, деди”.
|